Кириш Регистрация
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон

Эдерсон: "Холанд айнан бизга керак бўлган ҳужумчи"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" дарвозабони Эдерсон Мораес Премьер-лиганинг жорий мавсумида 26 гол урган ва турнирнинг "Олтин бутсаси" учун курашда пешқадамлик қилаётган ҳужумчи Эрлинг Холанднинг тўпурарлик маҳоратига юқори баҳо берди.

"Холанд жамоага келганида ҳамма ундан кўп гол уришини кутганди. Охир-оқибат, шундай бўлди. Эрлинг - ҳар доим гол сари интиладиган ажойиб тўпурар. У бизга керак бўлган ҳужумчи. Айниқса, Габриэль Жезус билан солиштирганда. Габининг бошқа фазилатлари ҳам бор эди, у кўпроқ ортдан ҳаракат қилишни яхши кўрарди", - дея Эдерсоннинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Жорий мавсумда Холанд ЕЧЛ гуруҳ босқичида 5 та гол урди. Тўпурарлар жадвалида ундан юқорида фақат Килиан Мбаппе ва Муҳаммад Салоҳ турибди. Уларнинг ҳисобида 7 тадан гол бор.

Киритилди: 18:30, 20.02.2023.
Ўқилди: 1070 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.