Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-0 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

"Челси" Грэм Поттерни нега ишдан ҳайдамаяпти? Бунинг сабаби маълум

Баҳо:
+1 | -

Лондоннинг "Челси" клуби Грэм Поттер бошчилигида бу мавсум давомида даҳшатли даврни бошдан ўтказмоқда. Аммо клуб эгалари бўлган Тодд Бёли ва Бехдад Иқболилар Поттерни истеъфога чиқармоқчи эмас. Инглиз мутахассисининг сўнгги 14 ўйинда 2 та ғалаба, 6 та мағлубият қайд этгани ҳам бунга асос бўлолмади.
Теlegraph нашрига кўра, "Челси" раҳбариятида Грэм Поттерни жамоада сақлаб туриш учун бир қанча сабаблар мавжуд.

Аввало, собиқ "Брайтон" мураббийи Томас Тухелдан жамоани қабул қилиб олганида, таркибда анчагина жароҳат олган футболчилар бор эди. Клуб раҳбарияти буни тушунган ва тиббий ходимларга футболчилар билан индивидуал ишлашни буюрган.
Бунга мисол тариқасида "Саутгемптон"га қарши баҳсни келтириш мумкин. Масалан, ўша мағлубиятда жароҳатлари сабабли Рис Жеймс ва Тиагу Силва таркибга киритилмаганди. Кай Хавертс, Рахим Стерлинг ва Михаил Мудриклар кичик жароҳат муаммоси билан ўйинни захира ўриндиғидан бошлаган. Айрим мухлислар эса Поттерни қўрқоқлик ва нолойиқликда айбламоқда.

Аслиятда ҳаммаси бошқача. Бёли ва Иқболи Поттернинг аҳволидан яхши хабардор. Мураббий кийиниш хонаси ва алоҳида учрашувларда футболчилар билан суҳбатлар ўтказиб, вазиятни тушунтиришга ҳаракат қилаяпти. Раҳбариятга ёққан тарафи, Поттер муваффақиятсиз ўйинларида ҳеч қачон айбни бировга ағдаргани йўқ. Масаланинг яна бир томони бор. Сентябрь ойида Поттер катта таваккал қилиб, "Брайтон"даги тинч ва барқарор ҳаётидан "Челси"га, Тухель қолдириб кетган тартибсизликлар ичига келганди. Ушбу омилни ҳам раҳбарият ёдида тутади. Қўшимчасига, Бёли Роман Абрамовичдан "Челси"ни сотиб олаётганида қайта қуриш режасини киритган ва бу қийинчиликларсиз бўлмаслигини биларди.

Америкалик бизнесмен аввалбошда бу жараёнлар камида бир йил вақт олишини, шунингдек, таркибни кучайтиришга 3 та транфсер ойнаси керак бўлишини тахмин қилган. Энди унинг мураккабликларига ҳам чидаши лозим. Шу сабабдан Поттер вариантидан ҳали ҳам кечилмади. Агар унга яна вақт берилса, январдаги харидлар асталик билан ўз фойдасини беришни бошлайди. Бёли бу масалада "Манчестер Сити"ни яққон мисол сифатида кўради. Пеп Гвардиола жамоани ўзига мослагунига қадар бир йил вақт кетганди. Кейин эса чемпионлик даври бошланган.

"Челси" айни дамга келиб, кубок баҳсларини тарк этган ҳолда АПЛда 10 ўринни банд этиб турибди. Клуб ЕЧЛнинг нимчорак финал босқичида "Боруссия Дортмунд"га тўқнаш келди ва биринчи даврани кичик ҳисобда бой берди. Тез орада жавоб учрашуви бўлиб ўтади ва унда ғалаба сув ва ҳаво каби зарур. Бунда январь ойида 330 миллион фунтга харид қилинган футболчилардан кўп нарса кутилади.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 08:22, 21.02.2023.
Ўқилди: 5315 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [6853]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5140]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3059]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби ЕЧЛ ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2888]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2862]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2135]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2099]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1418]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1309]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1179]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик