Кириш Регистрация

Анчелотти: «Винисиус Мбаппе ва Холанд даражасида ўйнай олади»

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти ҳужумчи Винисиус Жуниорни дунёнинг энг яхши футболчилари қаторига киритди.

«Жуниор ҳар қандай жойда ўйнашни яхши кўради, лекин, айниқса, «Энфильд» каби стадионларда у бошқача формага киради.

Унинг ўйинини томоша қилиш нафақат «Реал Мадрид» мухлислари, балки барча футбол мухлислари учун завқ бағишлайди.

Винисиус жуда кучли техникага эга, у Мбаппе ва Холанд даражасида ўйнай олади», - дейди италиялик мутахассис.

Испания чемпионатининг жорий мавсумида бразилиялик ҳужумчи 21 учрашувда 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

«Реал Мадрид»нинг «Ливерпул»га қарши биринчи ўйини бугун «Энфильд»да бўлиб ўтади.

Киритилди: 12:17, 21.02.2023.
Ўқилди: 1682 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.