"Челси" ярим ҳимоячиси НГоло Канте асосий таркиб футболчилари билан машғулотларда иштирок этди, деб хабар беради Sky Sports.
31 ёшли француз жамоа машғулотларни бошлаган, бироқ кейин индивидуал машғулотларга ўтган. Бир-икки ҳафта ичида у ўйинларда иштирок этиш учун рухсат олиши кутилмоқда.
Жорий мавсумда Канте Премьер-лигада 2 та ўйинда майдонга тушиб, самарали ҳаракатлари ажралиб тура олмади. Тиззасидан олган жароҳати туфайли у бир неча ойга сафдан чиқди ва Қатарда бўлиб ўтган ЖЧ-2022ни ўтказиб юборди.
Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда.