Кириш Регистрация
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер 1-1 Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Марко ван Бастен: «Қудус Антонидан кўра фойдалироқ»

Баҳо:
+ | -

"Аякс" клуби ҳамда Нидерландия терма жамоаси собиқ футболчиси Марко ван Бастен ҳужумчилар — Муҳаммад Қудус ва Антонини солиштирди.

“Менимча, Муҳаммад Қудус Антонидан анча яхши футболчи. Антонининг техник жиҳатдан яхши футболчидир, лекин у нима қилмоқчи бўлса, уни чалкаштириб юборади! Қудус анча яхши техникага эга ва у нима қилаётганини билади.

Антони тезроқ бўлиши мумкин, аммо Қудус ақлли. У жамоаси учун анча фойдали , кўп қиррали ва ҳар қандай позицияда ўйнай олади. Мен уни Антонининг фойдасиз финтларидан кўра кўпроқ ҳурмат қиламан. Қудуснинг ўйинини томоша қилиш анча қизиқроқ", - деди "Аякс"нинг собиқ футболчиси Ziggo Sport нашрига берган интервюсида.

Маълумот ўрнида, Антони ўтган йилнинг август ойида "Аякс"дан "Манчестер Юнайтед"га бонуслар билан бирга 100 миллион евро эвазига ўтган эди. Жорий мавсумда у Премьер-лигада 12 та ўйинда 3 та гол уришга муваффақ бўлди.

Қудус эса жорий мавсумда “Аякс” таркибида Эредивизиянинг 21 ўйинида 9 та гол ва 1 та голли узатма муаллифига айланди.

Киритилди: 22:39, 21.02.2023.
Ўқилди: 2205 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.