Тибо Куртуа Чемпионлар лигаси доирасидаги "Реал" - "Ливерпуль" учрашувида хатога йўл қўйди.
Мадридликлар дарвозабони Даниэль Карвахаль етказиб берган тўпни тўхтатишда хатога йўл қўйди, бельгияликнинг муваффақиятсиз ҳаракатидан "Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ унумли фойдаланди.
Бу мисрлик футболчининг Чемпионлар лигасидаги 10- самарали ҳаракати. Унинг ҳисобида 7та ўйинда 8та гол ва 2та голли узатма бор.