Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Эрик тен Хаг иккинчи таймда нимани ўзгартирди?

Баҳо:
+ | -

Европа лигаси 1/16 финал босқичидан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги ўйиннинг биринчи бўлимидан сўнг манкунианликлар ҳисобда ортда қолишаётганди. Бироқ улар иккинчи бўлимда ғалабани ўз томонларига оғдиришди. Хўш, "МЮ" устози Эрик тен Хаг нимани ўзгартирди?

1) Кунде-Араухо - Рэшфорд интригаси ҳаммани жонига теккан пайтда, барчаси нариги қанотда ҳал бўлаётганди - Бальде бир ўзи биринчи таймни ютди. Антонининг чиқиши эса, ҳимоячининг қўлини боғлади. Натижада «Барселона» 1-таймдаги асосий ҳужум йўналишидан айрилди.

2) «МЮ» биринчи таймда таклиф қилган ҳаддан ташқари академик футбол аксинча, Бускетс, Де Йонг, Роберто каби футболчиларнинг фазилатларини очади. Бундай ўйинда ҳатто қоида бузилишлари ҳам яққол кўринади: Брунуга салом.

Тен Хаг 2-таймни хаосга айлантирди - бу шароитда, яъни тўп у жамоадан бунисига жуда тез ўтганда, Фред ҳам, Бруну ҳам каррасига фойдали футболчилардир. Бунинг устига «ўз майдон» омили ҳам фойдалироқ кучга айланади. Агар Гави ва Педри бўлганида, балким «Барселона» бу шартларда ҳам анча кучлироқ кўринган бўларди, назаримда.

Шу икки фактор бурилиш ясаш учун етарли бўлди ва Хави қарши план ўйлаб топишга улгурмади.

Умуман, икки ўйиндан хулоса қилганда эса, албатта, «МЮ»нинг устунлигини таъкидлаш лозим - «Барселона» дарвозасига 4 гол катта натижа, зеро, Хави шогирдлари рақиблари шунча голни охирги 11 ўйинда уришганди.

Бу тўқнашув ЕЛ ми ёки ЕЧЛга хосми? Менимча, «Камп Ноу»даги ўйин кўпроқ Европа Лигаси эди: жамоалар бу турнирга бироз панжа ортидан қараши айб эмас, бироз очиқ ва босимсиз баҳс кўргандик. Жавоб ўйини эса, ЕЧЛ ўйинига айланди. Сабаби, энди бу жуфтлик атрофидаги гап-сўзлар, мураббийларнинг катта ўйинни ютишга эҳтиёжи (Тен Хаг янги жамоаси учун зарур, Хави ҳам Европада катта рақибларни юта олмаслик серияси чўзилиб кетди) таъсир қилди. Гап Европа Лигасининг кейинги босқичи баҳосида эмас, айнан мана шу рақибдан ўтиш ҳаёт-мамот масаласига айланди. Мухлисларга ҳам, кейинги ривожланиш босқичи учун ҳам. Ҳар икки жамоага раҳмат.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 09:02, 24.02.2023.
Ўқилди: 3498 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.