Кириш Регистрация
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 3-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 07:00 Жазоир 3-3 Австрия
28/06 07:00 Иордания 1-3 Аргентина
28/06 23:59 ЖАР - Канада
29/06 22:00 Бразилия - Япония

Европа лигаси. «Манчестер Юнайтед» - «Барселона» ўйинидан кейин юзага чиққан рақамлар ва фактлар

Баҳо:
+ | -

Европа Лигасининг 1/8 финалига ўтиш ўйинида “Манчестер Юнайтед” ва “Барселона” жамоалари 23 февраль, пайшанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Учрашувда манкунианликлар 2:1 ҳисобида (умумий ҳисоб 4:3) ғалаба қозонди ва мусобақанинг нимчорак финалига йўл олди.

“Манчестер Юнаед” 2008 йилдан буён илк бор каталонияликлар устидан ғалаба қозонди. Ўша вақтда “қизил иблислар” Чемпионлар Лигаси ярим финалида испан жамоаси устидан 1:0 ҳисобида зафар қучган. Шундан бери жамоалар ўзаро 5 марта тўқнаш келган ва 4 тасида “Барселона”нинг қўли баланд келган. Битта ўйинда дуранг натижа қайд этилган.

Манкунианликлар жорий мавсум мағлубиятсиз сериясини 9 та ўйинга узайтирди. Эрик тен Ҳаг жамоаси сўнгги бор 22 январь куни АПЛ доирасида “Арсенал”га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. Шундан сўнг жамоа 7 та ғалаба ва 2 та дуранг натижа қайд этди.

“Барселона” эса 2022 йил октябрдан буён илк бор мағлубиятга учради. Хави шогирдлари сўнгги бор 26 октябрда “Бавария”га имкониятни бой берганди. Шундан кейин “кўк-анорранглилар” 16 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этганди.

Хави қўл остида жамоа сўнгги 14 ойда 4 марта Еврокубоклардан чиқиб кетди. 2021/22 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидан ва Европа Лигаси 1/4 финал босқичидан, жорий мавсумда эса ЕЧЛ гуруҳ босқичи ва ЕЛ 1/8 финалга ўтиш ўйинида мағлуб бўлиб, ўз юришини тўхтатди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:51, 24.02.2023.
Ўқилди: 3348 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик