"Ювентус"нинг собиқ президенти Андреа Аньелли Европа футболига нима учун Суперлига кераклигини тушунтирди. Функционернинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳа Англиядан келаётган таҳдидни енгишга ёрдам беради.
"Фақат Премьер-лига ўсиб бормоқда ва уни Суперлига деб аташ мумкин. Улар йилига 4 миллиард евро йиғадилар. Испания тахминан ярми, Германия 1,5 миллиард ва Нидерландия 100 миллион пул топади. Англиянинг устунлиги Европа футболига таҳдид солади”, - дейди Аньелли.
Эслатиб ўтамиз, Суперлига лойиҳаси ҳозирда “Барселона”, “Реал Мадрид” ва “Ювентус” томонидан қўллаб-қувватланади.