"Манчестер Юнайтед"нинг аргентиналик ҳимоячиси Лисандро Мартинес ўзининг характери ҳақида гапирди.
“Биз ўйиндамиз. Менимча, бу бизнинг Аргентинадан келган маданиятимиз, аргентиналик футболчилар доим шундай. Футбол биз учун ҳамма нарса, шунинг учун биз доимо боримизни берамиз. Болалигимда, тўрт-беш ёшлар чамасида, ютқазиб қўйганимда жанжаллашиб, йиғлаб юборганимни эслайман, шунинг учун бу бизнинг қонимизга, қалбимизга сингиб кетган, маданиятимиз.
Мен ҳар доим очман ва мен ҳамма нарсани ютиб олишни хоҳлайман. Албатта, жаҳон чемпионатида ғолиб чиққанимдан жуда хурсандман, аммо ҳозир барча эътибор менинг клубим “Манчестер Юнайтед”га қаратилган. Жаҳон чемпионатидан кейин жамоадошларимнинг қабули ажойиб бўлди.
Мен ҳис-туйғуларимни жиловлай оламан, акс ҳолда ҳар бир ўйинда майдондан четлатилардим. Сиз ақлли бўлишингиз керак. Бу жуда қийин (кулади). Баъзида мен кимнидир ўлдирмоқчи бўламан, лекин сиз ўзингизни назорат қилишингиз керак", - деб Мартинесдан иқтибос келтиради Manchester Evening News.