2023 йилги мавсум учун жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси бир нечта трасферларни амалга оширди. Улар орасида "Анжи" таркибида ҳамюртимиз Одил Ахмедов билан биргаликда тўп тепган Россия ҳужумчи Сердер Сердоров ҳам бор. УЕФА Чемпионлар лигаси доирасидаги учрашувларда майдонга тушган, шунингдек Европа лигасида иштирок эган ҳужумчи билан интерьвю уюштирдик.
- Ассалом Алайкум Сердер, Ўзбекистонга хуш келибсиз. Биринчи саволим: Ўзбек футболи билан танишмисиз? Ўзбекистонга келгунча футболимизга қизиқиб кўрганмисиз.
- Ассалом алайкум, Ҳозирча жамоага келганимга атиги икки ҳафта бўлди. Секин-аста кўникяпман. Ҳозир мослашиш жараёнидаман. Ўзбек футболига қизиқишим бўлган. Терма жамоангиз собиқ сардори билан бир жамоада ўйнаганман. Ўзбекистон чкмпионатидан 3-4та клубингизни биламан.
- "Сўғдиёна" футболчилари сиз ва янги келган бошқа лигеонерлар билан қандай муносабатда? Жамоадаги кайфият ва ички муҳит хақида нима дея оласиз?
- "Сўғдиёна" футболчилари бизни яхши кутиб олишди. Мослашиш учун ёрдам бермоқда. Мен жамоага нима учун келганимни яхши биламан. Тезроқ жамоага кўникишим, мослашишим ва клуб натижаларига ҳисса қўшишим керак. Ички муҳит эса ажойиб. Ҳаммамиз мавсумга тайёргарлик кўряпмиз. Бизда мавсум учун жанговар кайфият мавжуд.
- "Сўғдиёна" таркибига келганингизга бир қанча вақт ўтди. Кўникиш қай даражада бўлди. Сизнингча, клубингиз жорий мавсум чемпионлик учун кураша оладими?
- Кўникиш ҳар хил бўлади. Баъзилар 2 ҳафтада, яна баъзилар йарим йилда кўникади. Менинг вазиятимда қанча тез бу иш рўй берса, шунча яхши. Бизда ўйиндан ўйинга кучая оладиган яхши жамоа бор. Биз ҳар бир ўйинда ғалаб учун майдонга тушамиз. Натижа эса, аллоҳнинг ҳохишига боғлиқ. Буёғини майдон кўрсатади.
- Икки ҳафта ичида жамоага анча мослашган бўлсангиз керак. Маълумки, фаолиятингиз мобайнида "Актобе" сафида ҳам ўйин ўтказгансиз. 2 ҳафталик ҳулосалар билан икки юрт футболини солиштира оласизми?
- Ҳозирча бирорта расми ўйинда майдонга тушганим йўқ. Чемпионатдаги 3-4 турдан кейин солиштиришим мумкин. Хозирча ўрганяпман.
- Сиз ҳақингизда маълумот қидирганимда, "Ювентус"дан жиддий қизиқиш бўлгани ҳақида ўқидим. Аммо воқеа тафсилотлари ҳақида бошқа маълумот чиқмади. "Ювентус" йиғинларида иштирок этганмисиз?
- Йўқ, фақат "ПСВ" машғулотида бўлганман. "Ювентус"га келсак, бу воқеа 14-15 ёшимда содир бўлган. Ёшлар турнирида мен "ЦСКА" академияси таркибида улврга 3та гол ургандим. Шундан сўнг, баъзи суҳбатлар бўлган. Бу ҳақида бошқа нарса дея олмайман.
- Фаолиятингиз давомида клубларни тез алмаштиришингизни кўрдик. Бу мослашиш билан боғлиқми ёки клублар билан келишув шундай бўлганми?
- Аксинча, мен тезда клубга мослашаман. Тез жамоаларни алмаштиришим мумкин, чунки замонавий футболда шундай. Жуда камдан-кам ҳолларда клублар 3-4 йиллик шартома таклиф қилади. Асосан, 1 йиллик шартнома беради. Шунинг учун жамоалар тез алмаштирилади. 3-4 йилни бир жамоада ўтказишга қарши эмасман.
- Ҳозирги жамоангиз билан ҳам шартнома 1 йилликми(бизда бу бўйича маълумот берилавермайди)? Футболчи учун ҳар йили жамоа алмаштириш қийин эмасми?
- Ҳа бир йиллик. Ҳаммага ҳар хил. Мен ўрганиб қолганман. Бошқа нима қилиш керак? Шартнома бир йиллик бўлса, бунга кўникиш керак.
- Суҳбат учун раҳмат! Келгуси фаолиятингизга омад тилайман.
- Раҳмат!
Миржалол Пардабоев суҳбатлашди.