Кириш Регистрация
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед 3-1 Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Лидс
15/03 19:00 Пиза 3-1 Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло 0-1 Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона 5-2 Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль 1-1 Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо 2-1 Рома
15/03 22:30 Бетис 1-1 Сельта
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе - Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Странжа—2023. Баҳодир Жалолов ва Шоҳжаҳон Абдуллаевнинг рақиблари финалда жангга чиқишни истамади

Баҳо:
+ | -

Болгариянинг София шаҳрида давом этаётган бокс бўйича Странжа-2023 мусобақасининг финал баҳслари 26 февраль, якшанба куни бўлиб ўтади.

Бокс федерацияси матбуот хизматининг маълум қилишича, Баҳодир Жалолов (+92 кг) ва Шоҳжаҳон Абдуллаевнинг (-86 кг) рақиблари рингга чиқишда бош тортган. Шу тариқа икки ўзбекистонлик муддатидан аввал олтин медалга эга чиқди.

Жалолов финалда арманистонлик Давит Чалоянга қарши, Абдуллаев эса Винченсо Лиццига (Италия) қарши жанг қилиши керак эди.

Қайд этиш керак, мазкур мусобақада қаторасига учинчи боксчи амалдаги Олимпия ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалоловга қарши жанг қилишдан бош тортди. Чорак финалда Қамшибек Қўнқабаев (Қозоғистон), ярим финалда эса Муҳаммад Абдуллаев (Озарбайжон) рингга чиқмаганди.

Баҳодир Странжа-2023 мусобақасида битта жанг ўтказди. У 1/8 финалда АҚШ вакили Жошуа Эдвардсни енгди.

Бугун кундузи ўтказилган аёллар ўртасидаги финал жанглари доирасида Саидахон Раҳмонова (48 кг.) мезбон боксчи Севда Асеновага имкониятни бой берди ва мусобақанинг кумуш медалини қўлга киритди.

Эркаклар ўртасидаги финал жанглари Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:19, 26.02.2023.
Ўқилди: 5149 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Эроннинг ўрнига Жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган терма жамоалар номи маълум бўлди [7446]

Флик "Барса" раҳбарияти олдига ўз талабини қўйди [3208]

Алессандро Бастони «Барселона»га ўтишга рози, бироқ бир шарти бор [2962]

Альваро Арбелоа ва янги қоида: «Реал» «Эльче» билан ўйинда техник мағлубият хавфидан қандай қутилиб қолди? [2648]

Гвардиола ЖЧ-2026дан сўнг Европанинг гранд терма жамоаси бошқарувини қўлига олиши мумкин [2071]

Арбелоа Гюлернинг 68 метрдан киритган голига муносабат билдирди (Видео) [1946]

«Манчестер Юнайтед» янги мураббий қидирмоқда: Шорт-листдан 5 та номзод ўрин олди [1844]

Луис Энрике АПЛда иш бошлаши мумкин [1766]

"Барселона" ЕЧЛда махсус либосларда майдонга тушади (фото) [1575]

АПЛ. «МЮ» «Астон Вилла»ни мағлуб этиб, учинчи ўринни мустаҳкамлади, куннинг яна икки ўйинида нурсиз дуранг қайд этилди [1550]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.