"Тоттенхэм" "Интер" ярим ҳимоячиси Николо Бареллани сотиб олиш учун "Ливерпуль" билан рақобатлашишга тайёр.
Ўтган ҳафталарда кўплаб манбалар ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимояни сезиларли даражада кучайтиришни режалаштирган "Ливерпуль" 26 ёшли футболчига жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида ёзишди.
Calciomercato нашри хабарига кўра, италиялик ярим ҳимоячи учун Англиядан яна бир даъвогар пайдо бўлди. Барелланинг трансферига Антонио Конте бошчилигидаги Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Transfermarkt портали Николо Барелланинг трансфер нархини 70 миллион еврога баҳоламоқда.