Кириш Регистрация
17/04 18:00 Локомотив 0-2 Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК 3-2 Бухоро
17/04 20:15 Сурхон 0-1 Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри
18/04 16:30 Брентфорд - Фулхэм
18/04 18:00 Удинезе - Парма
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Лидс - Вулверхэмптон
18/04 19:00 Ньюкасл - Борнмут
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
18/04 21:00 Наполи - Лацио
18/04 21:30 Тоттенхэм - Брайтон
18/04 23:45 Рома - Аталанта
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья

«Барселона» Мессига умрбод шартнома таклиф этмоқчи

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» футбол клуби аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессига умрбод шартнома таклиф қилмоқчи, деб хабар бермоқда AS нашри.

Август ойининг ўрталарида Каталония клуби директорлар кенгашининг мажлиси бўлиб ўтган ва унда футболчининг карьераси якунлангунга қадар Месси билан шартнома имзолаш ҳақида қарор қабул қилинган. AS нашри маълумотларига кўра, «Барселона» президенти Сандро Россель 25 ёшли футболчи билан янги шартнома борасида музокараларни бошлаган.

Агар Месси рози бўладиган бўлса, бу унинг «Барселона» билан шартномасини олтинчи марта узайтириши бўлади. 2005 йилнинг июнида аргентиналик футболчи илк марта Каталония клуби билан профессионал шартнома имзолаган ва орадан уч ой ўтибоқ битимни яхшиланган шартлар билан қайта имзолаган эди.

2007 йилнинг яныарида Месси «Барселона» билан етти йиллик шартномага қўл қўйган, ва унга кўра товон пули 150 миллион евро этиб белгиланган эди. 2008 йилнинг июнида янада яхшиланган шартлардаги шартномани имзолаган эди. 2009/10 йилги мавсум бошланиши аввалида Месси «Барселона» билан 2016 йилгача янги шартнома имзолади. Амалдаги ушбу шартномага кўра товон пули 250 миллион еврони ташкил этади.

Ҳозирча «Барселона»нинг таклифига Мессининг реакцияси маълум эмас. Бироқ, футболчи аввалроқ ўз карьерасини бир пайтлар ўзи ўйнаган ва 2000 йилда Испанияга келгунга қадар тўп сурган Аргентинанинг «Ньюэллс Олд Бойз» клубида ниҳоялаш нияти борлигини айтиб ўтганди.

«Барселона» билан Месси беш марта Испания чемпиони, икки мартадан Кубок ва Суперкубок соҳиби бўлган. Каталонияликлар таркибида у уч марта Европа чемпионлар Лигаси ғолиби, икки марта Клублар ўртасида Жаҳон чемпиони унвонларига сазовор бўлган.

Манба: lenta.ru
Киритилди: 16:50, 04.09.2012.
Ўқилди: 5033 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик