Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Лионель Месси бу борада Роналдуга етиб олди. Эндиги навбат янги рекордларга

Баҳо:
+ | -

Лионель Месси жорий мавсумни ажойиб ўтказмоқда. 35 ёшли ҳужумчи Аргентина билан Жаҳон чемпионига айланган эди. У ўз юртини 1986 йилдан бери илк бор мундиалда ғолиблик шоҳсупасига кўтарди. Қатардаги турнирда Месси "Олтин тўп" совринини қўлга киритади. Айтиш мумкинки, ФИФА томонидан унга "The Best" мақомининг берилиши адолатдан бўлди. Негаки, Месси "ПСЖ" билан ҳам яхши даража намойиш этмоқда. Унинг мавсумдаги 12 та голи парижликларга ички чемпионатдаги етакчиликни таъминлаб турибди.

ФИФА томонидан ўтказилган кечаги маросимда, Аргентина терма жамоаси устози Лионель Скалони Гвардиола билан беллашувда йилнинг энг яхши эркаклар мураббийи номини қўлга киритди. Унинг шогирди бўлган Месси, "The Best"га ўз фаолияти давомида иккинчи марта эга чиқди. Мессидан олдин Левандовски ва Роналду ҳам икки мартадан бу совринга лойиқ топилганди. Собиқ "Барселона" футболчисининг индивидуал совринлар шодаси жами 10 тага етди. Роналдуда бу кўрсаткич 8 тага тенг.

Совринни қабул қилиб олар экан, Месси шундай деди: "Бу ерда бўлиш мен учун шараф. Ёнимда эса Бензема ва Мбаппе каби фантастик футболчилар бор. 2022 йил менга унутилмас лаҳзаларни тақдим этди. Унда мен узоқ йиллардан бери орзу қилган нарсамга эришдим. Ҳаммангизга миннатдорчилик билдираман".
Соврин топшириш маросимида кўплаб юлдузлар бор эди. Хусусан, Килиан Мбаппе ўз дадаси билан, Эми Мартинес, Каземиро, Виржил ван Дейклар эса оиласи билан Парижга етиб келди. Уларнинг ҳаммаси ФИФАнинг рамзий йил терма жамоасига киритилганди.

Бошқа машҳур номлар ҳам маросимга таклиф этилган. Масалан, бразилиялик афсона Роналдо, "Челси"нинг собиқ ҳужумчиси Дидье Дрогба, ФИФАнинг айни дамдаги ходими Арсен Венгер ва "Бавария" футболчиси Жоао Канселулар ҳам қатнашчига айланди. Аммо маросим фақат бир кишига, Мессига аталган эди. У 2022-23 йилги мавсумда "ПСЖ" сафида 28 та ўйинда 17 та гол ва 16 та ассист қайд этган. Лео клуб миқёсидаги 700 голини уришга муваффақ бўлди. Бу гол "Марсель" билан якшанба кунги баҳсда киритилди. У, шунингдек, ўша оқшомда Мбаппенинг иккита голига ассистентлик қилди.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 19:00, 28.02.2023.
Ўқилди: 4024 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.