Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

"Интер" Мессини ўз сафига қўшиб олиш имкониятларини баҳолади

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси, ҳозирда "Интер" вице-президенти бўлиб ишлаётган Хавьер Занетти "ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Мессининг "нерадзуррилар" сафига ўтиши мумкин бўлган трансфери ҳақида гапирди.

"Мессининг The Best номинациясидаги ғалабаси? Менимча, у бунга тўлиқ лойиқ эди. Лео футболни ифодалайди. Унинг "Интер"га ўтиши мумкинми? Бу жуда қийин ва қиммат", - деди Занетти ESPN билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Мессининг парижликлар билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади. У 2021 йилнинг ёзидан буён "ПСЖ"да ўйнамоқда.

Лионель жорий мавсум Лига 1да 20 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 10:40, 01.03.2023.
Ўқилди: 2247 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик