"Монако" ва "Атлетико" клубларининг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда Испаниянинг "Райо Валекано" клубида ўйнаётган Радамел Фалькаонинг шартномаси шу йилнинг ёзида якуниига етади. Бироқ 37 ёшли колумбиялик ҳужумчининг шартномаси катта эҳтимол билан у узайтирилмайди.
Marca нашри маълумотларига кўра, жорий мавсум Фалькаонинг Европадаги сўнгги фаолияти бўлиши керак, шундан сўнг у Малайзияга йўл олади. Колумбиялик ҳужумчига мамлакатнинг амалдаги чемпиони "Жоҳор Дарул" таклиф билан чиққан.