"Реал" 2010 йилдан бери илк бор кеча, 2 март куни Испания кубоги ярим финалида "Барселона"га қарши ўйинда (0:1) рақиб дарвозсиага битта ҳам аниқ зарба бера олмади.
Бунгача сўнгги бор "қироллик клуби" футболчилари 2013/2014 йилги мавсумда ўз уйларида ушбу ёмон натижани қайд этишгани. "Реал"нинг ўша ўйиндаги рақиби ҳам "Барселона" эди. Бу ҳақда Opta статистик портали хабар бермоқда.
"Қаймоқранглилар" 1970 йилдан бери Испания кубогида каталонияликларни ўз майдонида мағлуб эта олмаяпти.
Испания кубогининг 1/2 финали доирасидаги “Реал” ва “Барселона” жамоаларининг жавоб учрашуви 5 апрель куни Каталонияда бўлиб ўтади.