Криштиану Роналду «Ал-Батин» билан ўйинда (3:1) «Ан-Наср»нинг камбэкига изоҳ берди.
Саудия Арабистони чемпионатининг 19-тур учрашувида ҳисоб 17-дақиқада лига аутсайдери ҳужумчиси Ренцо Лопес томонидан очилди. Шундан сўнг Абдураҳмон Ғариб 90+3, Муҳаммад Ал-Фатил 90+12, Муҳаммад Маран 90+14-дақиқаларда гол уриб, жамоасига муҳим ғалабани олиб келишди.
«Ҳар доим охиригача ишон! Олдинга!!!», - деб ёзди 38 ёшли португалиялик ижтимоий тармоқларда.