Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Луисма Эрнандес: «Хатолардан тўғри хулоса чиқарамиз»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган «Металлург» — «Нефтчи» учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида
— Мавсум энди бошланди. Мавсумолди тайёргарлик қолган жамоаларга қараганда бошқачароқ бўлгани ўйинда яққол акс этди, сабаби рақиб жамоанинг ритмига қараганда бизнинг ритм пастроқ эди. Шунга қарамасдан, қўлдан келганча ҳаракат қилдик. Биринчи бўлимни оладиган бўлсак, ўз хатоларимиз туфайли иккита гол ўтказиб юбордик. Хатоларни тузатиш мақсадида олдинга қараб ҳаракат қилдик. Бизда ҳам хавфли вазиятлар юзага келди, аммо улар гол билан якунланмади. Агарда ҳужумларимиз якунига етганда, мувозанатни тўғрилашга ҳаракат қилардик. Иккинчи бўлимда ҳам юқори темпда ўйин намойиш этишга ва ҳисобгни тенглаштиришга ҳаракат қилдик. Учинчи гол ўтказиб юборилгач, айрим футболчилар эмоционал тарафдан ўзларини назорат қила олмаганидан бироз хафа бўлдим. Мағлубиятга қарамасдан, футболчиларга ва ишқибозларга миннатдорчилик билдираман.

— Ўтган йил бошида клуб фалсафаси ёш ўйинчиларни тарбиялаб, клубга етказиш эканлигини таъкидлагандингиз. Мавсумлар оралиғида эса бир нечта легионерлар таркибга жалб этилди. Бунда аввалги натижалардан қониқиш бўлмадими ёки клуб ўз сиёсатини ўзгартирдими?
— Ўтган йилги таркибдаги баъзи ўйинчилар бошқа клубларга ўтганлиги сабабли, қолаверса, таркибдаги бошқа футболчиларнинг даражасини ошириш мақсадида легионерларни жалб қилишга қарор қилдик. Уларнинг жамоага мослашиши учун бироз вақт талаб этилади. Улар келгуси ўйинларда ўзларини кўрсата олади деб ўйлайман.

— Давралар оралиғидаги йиғиндан кўнглингиз тўлдими?
— Аввалги интервьюларимда айтиб ўтгандим, тайёргарлик борасида бироз кўнглим ранжиганди. Чунки шароитларнинг яхши бўлмагани бугунги ўйинда акс этди. Лекин бу мағлубият учун сабаб бўла олмайди. Ўз устимизда ишлаб, келгуси учрашувларда яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Рақиб жамоани бугунги ғалаба билан табриклаймман. Эндиликда «Навбаҳор»га қарши учрашувга тайёргарликни бошлаймиз.

— Йосович ва Дамир Темиров жароҳат олганми? Улар қачон сафга қайтишади?
— Баъзи ўйинчилар мавсумолди тайёргарлик жараёнида жароҳат олди. Дамир Темиров ўтган йили жароҳат олганди, бу йил таркибга қўшилди. Уларнинг тикланиши учун 2-3 ҳафта керак бўлади.

— Бугун дарвозани қўриқлаган Лобанов ҳаракатлари ҳақидаги фикрингиз?               
— Ўйинга қайтадиган бўлсам, учрашув бошидаги икки тўп мураккаб вазиятда ўтказиб юборилди. Лекин учинчи голда хатолик бўлди. Бироқ бу ҳақда ҳеч нарса дея олмайман, сабаби ўйинни қайтадан кўриб, таҳлил қилишимиз керак.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 07:10, 04.03.2023.
Ўқилди: 959 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.