"Барселона" ярим ҳимоячиси Сержи Роберто Ла Лиганинг 24-турида "Валенсия" устидан қозонилган ғалаба (1:0) ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бугун биз қандай чидаш кераклигини билардик. Четлатишдан кейин ҳаммамиз ҳимояландик. Бу қурбонлик ғалаба қозонган жамоа учун бўлди. Менимча, Араухо ўйин қоидасини бузганида ҳақ эди", - деди Роберто ТМW билан суҳбатда.