«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе «Бавария» билан бўлиб ўтадиган ЕЧЛ 1/8 финал жавоб ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
4 март куни «Нант»га қарши ўйинда франциялик футболчи 201-голини уриб, Париж клубидаги бу борада рекордни янгилаганди.
«Мен бу ерда тарих ёзиш учун ўйнайман. Ҳар доим буни қилишни хоҳлаётганимни айтганман. Иш ҳали тугамади.
Мени шахсий ютуқлар эмас, жамоавий ютуқлар қизиқтиради. Барча жамоадошлар, турли мураббийлар ва мухлисларга раҳмат», — деди Мбаппе.
Эслатиб ўтамиз, «Бавария» - «ПСЖ» учрашуви 8 март куни бўлиб ўтади.