Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Бахтиёр Ҳамидуллаев «Андижон»нинг «Насаф» майдонида қўлга киритган 1999 йилдаги ғалабасини ёдга олди

Баҳо:
+ | -

Андижон футболининг афсоналаридан бири Бахтиёр Ҳамидуллаевни ҳам куни кеча “Андижон” клубининг Қаршида “Насаф” устидан эришган ғалабаси бефарқ қолдиргани йўқ.

Ўзаро ўйинларда бу “Андижон”нинг “Насаф” майдонидаги иккинчи ғалабасидир. Дастлаб 1999 йилги мавсумда Қаршида жамоамиз 1:2 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўшанда тўпурар ҳужумчи Бахтиёр Ҳамидуллаевнинг голларда улуши катта бўлган. Биринчисида пенальти ишлаган ва иккинчисида ўзи гол урган.

Мухлислар орасида “Батигол” номи билан машҳур бўлган Ҳамидуллаев “Андижон”нинг “Насаф” майдонидаги ғалабаси ва 1999 йилда қўлга киритилган илк муваффақият борасида фикрларини билдириб ўтди.
 
“1999 йилдаги ўйин ҳозиргидек эсимда. У пайтда шаҳар ҳокими Абдуллажон Собиров бўларди ва жамоамизга ўзи қарарди. Учрашувдан бир кун олдин Андижондан Қаршига учганмиз ва бизни аэропортда ўзи кузатиб, агар ютиб келсанглар, ғалабани ўзим сизлар билан бирга нишонлайман деб ваъда берган. Ютиб келганимиздан кейин сўзини устидан чиқиб, бизни ғалаба билан табриклаб, бирга нишонлаган.

Ўша пайтдаги “Насаф” ҳам кучли эди ва ҳозиргиси ҳам. У ердан 3-4 та футболчи кетса ҳам ҳеч қачон жамоа пасайиб қолмайди.

Эсимда ўша учрашувда пенальти ишлаганман ва буни Захриддин Акбаров голга айлантирган. Ўзим ҳам тепсам бўларди, аммо унга берганман. Иккинчи голни эса мен киритганман.

Куни кеча бўлиб ўтган “Насаф” – “Андижон” учрашувига келсак, бош мураббий Александр Хомяковнинг матбуот анжуманидаги фикрларини ўқидим. Омад кулиб боққанини айтди. Жамоа шу кетишда давом этса, ҳар доимгидек пастки ўринларда эмас, балки юқорироқ поғоналарни эгаллашга қодир.

Ростини айтсам, “Андижон”нинг “Насаф” майдонидаги ғалабасини ҳеч ким кутмаган бўлса керак. Фақатгина “Андижон” мухлисларигина ғалабага охиригача ишонишади. Барибир футболда кучли клубга омад кулиб боқади. Демак, Қаршидаги ўйинда “Андижон” кучлироқ бўлгани учун ҳам уларга омад келган”, - деди Ҳамидуллаев.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 11:05, 08.03.2023.
Ўқилди: 1856 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.