Кириш Регистрация
01/06 19:30 Бунёдкор 0-3 Нефтчи
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 19:00 Андижон 1-3 Пахтакор
02/06 19:30 Насаф 3-0 Локомотив
02/06 21:00 Аталанта 2-3 Фиорентина

"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топиши керак. Клуб навбатдаги йирик харидга тайёрми?

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ўтган ёзда Мадриднинг "Реал" клубида ярим ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш мақсадида Каземирони сотиб олди. Бу трансфер жамоага жуда катта фойда келтирди. "Қизил иблислар" ярим ҳимоя чизиғида бразилиялик футболчи ҳақиқий тартибни ўрната олди. У майдонда бўлганда шериклари анча эркин ҳаракат қилади, шунингдек Казе стандарт вазиятлар орқали жамоасига жуда муҳим паллаларда ёрдам беради. Аммо, бир муаммо бор манкунианликлар Каземиро бўлмаган ўйинларда анча қийналмоқда, шу сабабдан жамоа навбатдаги трансфер ойнасида унинг позициясида ҳаракат қиладиган футболчи билан шартнома имзолаши керак.

"Юнайтед" янгиликларига ихтисослашган бир қанча нашрларнинг маълумотларига кўра, Каземиро инглиз клубига "Реал"нинг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингани харид қилишни маслаҳат берган. Жамоа шу ёзда французни қўлга киритиш учун ҳаракат қилишга тайёр.

Тен Хаг кейинги мавсумда Каземиро билан бирга ўйнаш учун юқори сифатли ярим ҳимоячи қидирмоқда. “Арсенал” Деклан Райс учун курашда пешқадамлик қилаётгани учун бош мураббий ўз қизиқишини французга қаратган.

Бу қарорда Каземиро катта роль ўйнаган кўринади. Айтишларича, у "Манчестер Юнайтед" раҳбарларига Эдуардо билан шартнома имзолашни айтган, чунки у Камавинганинг фазилатлари жамоа учун жуда мос келади деб ҳисоблайди.

Камавинга Лука Модрич, Тони Кроос, Феде Вальверде ва Орельен Тчуамени билан ярим ҳимоядаги рақобатга қарамай, Анчелотти асосий таркибига кира олди.

Хабарларга кўра, "Манчестер Юнайтед" Эдуардо учун ақл бовар қилмайдиган 130 миллион евро (115 миллион фунт) беришга тайёр. Агар шундай бўлса, бу клубнинг 2016 йилда Поль Погба учун сарфлаган 89 миллион фунтдан ошиб кетган ҳолда энг йирик трансфери бўлади.

Нима деб ўйласиз, Камавинга "қаймоқранглилар"ни тарк этиб, "қизил иблислар"га ўтадими?

Киритилди: 23:41, 08.03.2023.
Ўқилди: 5989 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.