Кириш Регистрация
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 3-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 07:00 Жазоир 3-3 Австрия
28/06 07:00 Иордания 1-3 Аргентина
28/06 23:59 ЖАР - Канада
29/06 22:00 Бразилия - Япония

Суперлига. "Сурхон" - "Андижон". Превью

Баҳо:
+ | -

“Андижон” 2-тур учрашувини ҳам яна меҳмонда ўтказади. Бу сафар Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида “Сурхон” клубига қарши майдонга тушади.

Хабарингиз бўлса, “Сурхон” уй ўйинларини вақтинча мезбон сифатида “Пахтакор” стадионидан фойдаланиб турибди.

Чемпионатнинг дастлабки турида “Сурхон” ОКМКга қарши учрашувда 3:1 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса, “Андижон” Қаршида “Насаф”ни 0:1 ҳисобида енгиб қайтди. Ҳозирда асосий эътибор “Сурхон”га қарши баҳсга қаратилган.

Ушбу жамоалар охирги бор 2021 йили ўзаро тўқнаш келишган. Андижондаги учрашувда "Андижон" 1:0 ҳисобида ғолиб чиққан. Иккинчи даврадаги тўқнашувда “Сурхон” 2:0 ҳисобида устун келган.

Мазкур клубларнинг чемпионатимиз тарихидаги ўзаро ўйинлар статистикасига келадиган бўлсак, бунга қадар “Сурхон” ва “Андижон” 30 маротаба майдонда тўқнашишган. Қарама-қаршиликлардаги устунлик “Бургутлар” тарафида.

Бу рақамларда ҳам акс этган.

Айтайлик, “Сурхон”нинг ҳисобида 9 та, “Андижон”да эса 16 та ғалаба бор. 5 та ўйинда кучлар тенг келиб қолган. Тўплар нисбати 37\57 “Андижон” фойдасига.

Энг йирик ғалабалар ҳам “Андижон”нинг фойдасига ҳал бўлган. Жумладан, 5:1, 6:2, 3:0, 4:0, 0:5 натижалари билан “Сурхон” тор-мор этилган ўйинлар кузатилган. Шунинг учун ҳам “Андижон” клуби “Сурхон”га қарши беллашувларда яхшигина устунликка эга.

Эслатиб ўтамиз, "Сурхон" - "Андижон" беллашуви 11 март куни соат 17:00 да "Пахтакор" стадионида бошланади. Учрашув "Дунё бўйлаб" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Киритилди: 08:17, 10.03.2023.
Ўқилди: 1567 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Заза Жанашия: «Ўзбекистонга бешта Каннаваро келса ҳам, натижа ўзгармайди» [5492]

Виталий Денисов Конго ДРни мағлуб этиш имкониятларини баҳолади [4878]

Тареми: «Турнир – шунчаки ҳалокат. Инфантино барча муаммоларни ҳал қилишини айтганди, аммо ФИФА ҳеч нарса қилмади» [4307]

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг Конго ДРга қарши баҳсдаги имкониятларини баҳолади [3176]

ЖЧ-2026. Плей-офф 1/16 финалининг барча жуфтликлари маълум бўлди [2551]

«Манчестер Сити» ўсиб бораётган юлдуз учун бошқа грандлар билан рақобатлашади [2283]

Элдор Шомуродов ЖЧ-2026дан чиқиб кетган Ўзбекистон терма жамоасининг иштирокига баҳо берди [2058]

ЖЧ-2026. ГОООЛ! Ўзбекистон Конгога қарши ўйинда ҳисобни очди (видео) [1979]

Forbes. ЖЧдаги энг сердаромад футболчилар рейтингини эълон қилинди. Унда Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор [1876]

Де Брюйне ЖЧда Бельгиянинг рекордчисига айланди [1691]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик