Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

«Sports Seoul»: «Чой Канг Хини ўйлантираётган муаммолар»

Баҳо:
+1 | -

11 сентябр куни бўладиган Ўзбекистон-Жанубий Корея ўйини ҳақида турли мулоҳаза ва тахминлар билдирилмоқда. Жанубий Корея матбуоти ва нашрларининг асосий мавзуси бўлаётган ушбу ўйин ҳақида «Sports Seoul» нашри ҳам ўз саҳифасидан ўрин берган. Унда асосан бош мураббий Чой Канг Хининг муаммолари ҳақида сўз юритилади.

«Барчаси тайёр ҳолатда. Ғалаба учун сўнгги қадам қўйилса бас!», дея бошланган мақолада «Чой Канг Хи ва унинг 22 нафар шогирдлари тайёргарликнинг сўнгги босқичини тугатишди», дейилади. «Чой Канг Хини ўйлантираётган баъзи икир-чикирларга тўхталиб ўтиш жоиз. Энг биринчи масала, Парк Чу Ёнгдир! Бош мураббий ҳужумда ёлғиз Ли Донг Гукни қолдирган ҳолда, ундан орқароққа Ли Кеунг Хони қўйиб 4-2-3-1 тизимини машқ қилмоқда. Испаниянинг «Селта» клубига ўтган Парк Чу Ёнг эса асосий таркибдан четда қоладиган кўринади. Уни иккинчи бўлимда «сеҳрли таёқча» сифатида кўришимиз ҳам ҳозирча очиқ қолмоқда.

9 сентябрь куни Чой Канг Хи: «Парк Чу Ёнг олимпиададан сўнг таътили кўпга чўзилди ва жамоасини алмаштирди. Шу муносабат билан унда ўйин амалиёти анча камлиги аниқ. Лекин мен Парк Чу Ёнгнинг иқтидорига шубҳа қилмайман. Машғулотларга қараб ўйлаб кўрамиз», деганди. Демак, бундан келиб чиқадики, Парк Чу Ёнг айни пайтда таркибдаги бошқа ҳужумчиларга қараганда сал орқада», дейилади мақолада.

Нашр бош мураббийнинг иккинчи муаммосига тўхталаркан, «Олимпия терма жамоаси аъзоларининг ҳам миллий термага олиниши ҳозирда жамоани айни кучли ҳолатга келтирди. Лекин ўйин қайдномасига фақатгина 18 нафар футболчигина киритилишини ҳисобга олсак, тенг кучли футболчилардан қай бирини таркибга киритишдек муаммо юзага келади. Ўйиндан 1 соат олдин бериладиган 11талик  ва захирадаги 7 футболчи рўйхатига кимларни киритиш ўйлантиради. Демак, мураббийлар штаби футболчилар ҳолатини диққат билан кузатишлари лозим бўлади. Дарвозабон позициясини Жун Сун Рёнг эгаллаши, унга ўринбосар сифатида эса Ким Ёнг Гванг бўлишини кутамиз. Лекин олимпиадада олган жароҳатини ҳисобга олсак, Ким Ёнг Гвангни асосий посбон сифатида кўришимиз ҳам мумкин. У ҳолда учинчи дарвозабон Ким Жи Хюн ҳам 18таликка киради. Умуман, марказий ҳимоя ва қанот химояси, ярим ҳимоя чизиқларидан бир нафардан футболчи сўнгги рўйхатдан тушиб қолади».

Шунингдек, нашр Чой Канг Хи олдида яна бир муаммо турганлигига ишора қилади: «Қанот ҳимоячилари танлови Чой Канг Хи учун энг бошоғриқлидир. Чап қанот ҳимоясида олимпия терма жамоасидан таклиф этилган Юн Сок Ёнг ва «Базел» (Швейцария) аъзоси Парк Жу Хо рақобатлашишса, ўнг қанотда «Сувон»да алмаштириб бўлмас ўйинчига айланган О Бом Сок ва Кей-лигада ажойиб мавсумни ўтказаётган Ко Ё Хандан бирини танлашга тўғри келади. Ўзбекистондаги машғулот майдонидан келаётган хабарга таянсак, 11 сентябрь куни чап қанотда Парк Жу Хо, ўнг қанотда эса Ко Ё Хан майдонга тушиши тахмин қилинмоқда».

Отабек Йўлдошев, Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:47, 09.09.2012.
Ўқилди: 5502 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.