"Ливерпуль" ҳужумчиси Дарвин Нуньес Англия Премьер-лигасининг 27-тури доирасида "Борнмут"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди. Учрашув бугун, 11-март куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 17:30да бошланади.
"Албатта, биз ҳозир "Манчестер Юнайтед"ни 7:0 ҳисобида мағлуб этганимиз учун ҳотиржамликка берила олмаймиз. Биз бу ўйинга бир хил фикрлаш ва ғалаба қозониш истаги билан ёндашишимиз керак ва уч очко олиб келишимиз керак.
Биринчи даврада уларни адашмасам 9:0 ҳисобида мағлуб этгандик, ҳозир эса бошқа ўйин. Биз уларни яна бир бор мағлуб этиш учун у ерга боришимиз керак. "Манчестер Юнайтед" билан бўлган воқеага ўхшайди, улар бизни ўз уйларида мағлуб этишди, энди эса бошқача ўйин бўлди ва биз еттита гол уришга муваффақ бўлдик. Бу футбол - ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин.
Улар ўйинга муносиб формада киришади, уларнинг ўйинида қандай ўзгаришлар қилганини кўришингиз мумкин. Масалан, "Арсенал" билан улар ажойиб ўйин кўрсатишди ва улар сўнгги дақиқада гол ўтказиб юборишди - бу футбол", - деди Нуньес "Ливерпуль" расмий сайтига.