Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Рубин Хебай: "Ушбу ҳолатда ҳаттоки сариқ карточка берилиши ҳам тўғри бўлмасди"

Баҳо:
+ | -

“Андижон” клубининг албаниялик легионер Рубин Хебай “Сурхон”га қарши учрашувда захирадан майдонга туширилди.

Аммо ўйин охирларида ҳакам унга тушунарсиз ҳолатда сариқ ва сўнг қизил карточка кўрсатиб, майдондан четлатди. Учрашувдан сўнг Хебай ўз фикрларини айтди.

"Биз яхши ўйнадик дейишим мумкин. Аммо тўғрисини айтганда, ўйин ритми ўз даражасида бўлмади. Бунга кўпроқ ҳакам айбдор деб ҳисоблайман. Биринчи қизил карточкагача яхши ўйин кўрсатаётгандик. Лекин учрашув давомида иккита катта пауза бўлди ва бу бизни ўйин ритмимизга таъсир қилди.

Мен рақиб жамоадан устун эдик, дея олмайман. Бироқ фикримча, биз бу учрашувда юта олардик. Менда шундай фикр туғиляптики, ушбу ўйинни ҳакамлар туфайли ютқаздик.

Учрашувдан кейин ҳакамга тушунтиришга ҳаракат қилдим. Чунки мен ўша вазиятда рақибга умуман тегмагандим. Ҳаттоки, ушбу ҳолат учун сариқ карточка берилиши ҳам тўғри бўлмасди. Чунки рақиб ўйинчисининг боши пастга қараганди ва ўзи тўпга боши билан қараб келди. Аслида унга текканим ҳам йўқ. Ҳакамга албан тилида нима қилсанг қилишинг мумкин, деб гапирдим. Лекин ҳакам мени ҳақоратлаяпти, деб тушунди, шекилли. Учрашувдан кейин унга тушунтирмоқчи бўлганимда ҳам у мени ҳақорат қилдинг деган гапни айтди", — деди Рубин Хебай.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 14:59, 12.03.2023.
Ўқилди: 1423 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5466]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [4504]

Фигу «Олтин тўп»га тўрт нафар асосий даъвогар номини айтди [3425]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3133]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3054]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [2997]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [2970]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2777]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2344]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2322]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик