Лионель Мессининг "Барселона"га қайтиши кейинги трансфер ойнасидаги катта ўтиш бўлиши мумкин. Имкониятлар паст бўлишига қарамай (асосан Каталония клубида маош билан боғлиқ муаммолар туфайли), инсайдерларнинг ҳеч бири бу шартномани инкор этмаяпти.
Қуйида Хави Лео билан фойдаланиши мумкин бўлган иккита тактикани кўриб чиқамиз.
Биринчиси классик: 4-3-3, бу схемада Месси ҳужумкор саккизлик ролида.
Иккинчиси гибрид. Тўпга эгалик қилиш босқичида схема 3-2-2-3 бўлади, бу Хавига жуда ёқади. Бальде юқори позицияда, Педри ва де Йонг ярим ҳимояда ҳамда марказий ҳимоячилар триоси.
Мана, Хави қўл остида "Барса" ҳужумда фойдаланадиган 3-2-2-3 схемаси.
Бу таркибдаги яққол муаммо шундаки, Месси прессинг ўтказмайди, агар у ярим ҳимояда ўйнаса, бу янада кўпроқ муаммога айланади. Бунинг ўрнини босиш учун унинг атрофидаги ўйинчилар кўпроқ ҳаракат қилишлари керак, акс ҳолда Хави жамоасининг марказидан ўтиб кетиш рақибларга жуда осон бўлиши мумкин.
Бу ўзгариш мудофаа жамоаларига қарши ишлаши мумкин, аммо юқори интенсивликдаги жамоаларга қарши жуда хавфли бўлади. Бироқ бундай ўйинларда Мессидан ўнг қанот ҳужумида ҳам фойдаланиш мумкинлигини эслаб ўтиш лозим.