«ПСЖ» клубининг баъзи футболчилари «Бавария»га қарши бўлиб ўтган Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи жавоб ўйини олдидан интизомга амал қилмагани маълум бўлди.
Номи ошкор қилинмаган футболчилар бири Мюнхендаги ўйиндан 2 кун аввал тунги клубда дам олган. У тунги клубни тонгги соат 6 да тарк этган ва кўп эҳтимол билан спиртли ичимлик истеъмол қилган.
Футболчи эса «Бавария»га қарши ўйинда «ПСЖ» сафида асосий таркибда майдонга тушган. Парижликлар бу баҳсда 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришди ва мусобақани тарк этишди.