Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

"Ливерпуль" Мадридда камбек қила оладими? (превью)

Баҳо:
+ | -

 Ушбу қарама-қаршиликдаги биринчи ўйин натижаси кўпчиликни ҳайратда қолдирди: "Ливерпуль" бир вақтнинг ўзида Европа мусобақаларида бир нечта клуб антирекордларини ўрнатди. Бошқа томондан, мавсум улар учун қанчалик омадсиз эканини ҳисобга олсак, "мерсисайдликлар"дан шунга ўхшаш нарсани кутиш мумкин эди. "Реал" гарчи учта гол устунлигига эга бўлсада, жавоб ўйинида ҳам бўшашмоқчи эмас.

Реал Мадрид

1. "Реал Мадрид" ҳужумда агрессив ўйнашга ва ўтган йилги "Челси"га қарши ўйиндан сабоқ олишга тайёрланмоқда.

Биринчи ўйинда қўлга киритилган ажойиб устунликка қарамай, Мадридда ҳеч ким жавоб ўйинидан олдин дам олишни истамайди. Ўйинчилар ҳам, мураббий ҳам бир-бирини такрорлаб, рақибнинг юқори савиясини ва дам олишга йўл қўйилмаслигини эълон қилади. Карло Анчелотти жамоа ҳужумда ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатишини истайди. "Реал Мадрид" "Энфилд"да 90 дақиқадаги тўртта учрашувда фақат бир марта ғалаба қозонган. Шунингдек, ўтган йилги Англиянинг бошқа бир клуби - "Челси" билан қарама-қаршиликдаги тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, фақат қўлга киритилган устунликни сақлаб қолиш ҳақида ўйламаслик керак, ўшанда "Реал Мадрид" меҳмонда 3:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин чорак финалдан деярли ўтиб бўлганди.

"Бу ўйин биз учун рақибдан кўра қийинроқ бўлади. Улар биринчи дақиқалардан ҳужумга ўтадилар, чунки уларда бошқа танлов йўқ ва охир-оқибат нима бўлиши уларни қизиқтирмайди. Шунинг учун менимча, бу очиқ ўйин бўлади ва ўтган йилги "Челси"га қарши ўйиндагидек эмас. Футболчиларга ҳисоб бўйича ўйнамаслик жуда муҳимлигини айтдим." - дейди Карло Анчелотти.

2. Карим Бензема "Ливерпуль"га қарши ўйнашга тайёр, Камавинганинг стартдаги ўрни муҳокама қилинмаяпти

Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Карло Анчелотти "Реал Мадрид" мухлисларини Карим Бензема жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлгани ва "Ливерпуль"га қарши ўйнашга тайёр эканлиги билан хурсанд қилди. Франциялик ҳужумчи ўйинга катта иштиёқ билан ҳозирлик кўрмоқда ва унинг асосий таркибда майдонга тушишини кутиш мумкин. Бу мавсумда Карим аввалгидек яхши ўйнамаяпти, бунга жуда тез-тез учрайдиган жароҳатлар сабаб бўлади, лекин у доимо майдонда фойдали.

Чап қанот ҳимоячисининг позицияси Мадрид учун долзарблигича қолмоқда: Алаба ва Менди бир мунча вақт турли жароҳатлардан фориғ бўлишга мажбур. Камавинга ҳимоя қанотида ҳаракат қилаётган бўлсада, бу позисия унга асло хос эмас. Аммо Карло Анчелотти ўжарлик билан ёш французга ишонади, у умуман муваффақиятсизликка учрамайди. Ҳа, ўтган ҳафта охирида "Эспаньол" билан ўйинда Камавинга хатоларга йўл қўйди, улардан бири гол билан якунланди, аммо охир-оқибат ўзига келиб, яхши ўйин кўрсатди. Анчелотти эса Камавинганинг стартдаги ўрни ҳозир ва келажакда дахлсиз эканлигини қатъий таъкидлади. Алаба ёки Менди тузалиб кетгунча, ҳимояда чап томонда бошқа бировни кўришимиз даргумон.

"Ливерпуль"

1. "Ливерпуль" мавсумни заиф ўтказди ва айниқса, сафар ўйинларида ёмон ўйнади.

"Ливерпуль" ушбу даҳшатли мавсумни тезроқ якунлашни интиқлик билан кутмоқда. "Қизиллар" узоқ вақт олдин Премьер-лигада кўп очко йўқотиб ўз имкониятларини пасайтирган, Чемпионлар лигасидан эса умид бор эди. Аммо бу ерда ҳам "Реал" "Ливерпуль"нинг имкониятларини кескин камайтириб юборди ва плей-оффнинг биринчи босқичида Клопп учун мусобақа тугаши мумкин.

Статистикага эътибор қаратсангиз, "Ливерпуль" меҳмондаги ўйинларда жиддий омадсизликка учрагани аниқ. Премьер-лигада сафарда ўтказилган 13 ўйинда «қизиллар» бор-йўғи 3 марта ғалаба қозонишган, Англиядаги ҳар иккала кубок баҳсида ҳам рақиблар стадионида мағлуб бўлган, Чемпионлар лигасида эса ягона жиддий рақиб - "Наполи"дан йирик ҳисобда мағлуб этилган. Ва агар жамоа Бернабеуда "Реал"га қарши мўъжизавий камбекка ишонса, у ҳолда улар ўтган мавсумлардан ниманидир эслашлари керак, лекин бундан эмас. Ва эслаш керак бўлган нарса бор: масалан, 2004/05 йилги Чемпионлар лигаси финалида ёки «Барселона» билан 2018/19 йилги ярим финалдаги энг ажойиб камбек.

2. Тиаго ва Диас ҳамон жароҳатда, улар қаторига Байчетич ва Хендерсон ҳам қўшилди

"Ливерпуль" футболчилари жароҳат туфайли ўтказиб юборган ўйинлар сони бўйича Премьер-лигада мавсумнинг мутлақ пешқадами. Энди клубдаги вазият у қадар ачинарлиси эмас, лекин Тиагонинг узоқ вақт йўқлиги ва ундан кўпроқ Луис Диас мавсумнинг жорий сегментида из қолдиради. Тиаго келганига бир йил ўтган бўлса ҳам, Клопп таркибида муҳим роль ўйнайди.

Умуман олганда, "Бернабеу"даги ўйинда немис мутахассиси майдон маркази билан нимадир ўйлаб топишлари керак бўлади, чунки бир кун олдин Байчетич ва Хендерсон ҳам майдонга тушмаслиги маълум бўлди. "Ливерпуль" сардори нотўғри вақтда шамоллаб қолганга ўхшайди ва ёш испаниялик ҳақида фақат унинг "стресс жароҳати" борлиги маълум. Юрген Клоппда Кейтани ярим ҳимояга олиб, Эллиоттни учликка қўшишдан бошқа иложи йўқ.

Карло Анчелотти ҳам, Юрген Клопп ҳам одатдаги 4-3-3 схемасидан четга чиқишга жиддий сабаб йўқ. Таркиблар ҳам энг жанговар бўлишини кутиш мумкин, чунки биринчи ўйиндаги ҳисоб ҳам кимнидир бу даражадаги тажрибага ёки жиддий ротацияга мажбурлай олмайди. "Реал Мадрид" чап қанотда ҳимояда Камавингани, ҳужумда Феде Валвердени Бензема ва Винисиус билан ўйнаса керак. "Ливерпуль" албатта майдон марказида Фабиньосиз, ҳужумда Салоҳ, Нуньес, Гакпосиз ўйинни бошламаса керак.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:12, 15.03.2023.
Ўқилди: 3066 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.