Беларус терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Бернд Штанге терма жамоанинг ЖЧ саралаш босқичида Францияга қарши сафар ўйини олдидан фикр билдирди.
"Тўғрисини айтаман, бу гуруҳдан чиқиш имконияти йўқ. Аввал бошда қуръда омад келмаган - жуда кучли рақибларга дуч келинган. Фақатгина 2010 йилда Францияни мағлубиятга учратганимиз каби сюрприз қилиш қолди, холос. Сен-Денида ҳозир ҳам бунга имконият бор. Умуман олганда Евро-2016 саралаш баҳсларига тайёргарликни бошлайвериш керак. Бунда ФИФА рейтингининг "Топ-40"ига қайтилса яхши бўлар эди. Термага етакчилар керак, буни Кондратьев ҳам билади.
Франция термасига келсак, уларнинг таркиби тўлиқ юқори савиядаги ўйинчилардан иборат, есак ҳам бўлади. Улар - ""Манчестер Юнайтед", "Арсенал", "Бавария", "Реал"да ўйнайдилар…
2010 йилда биз Францияни малуб этганимизда кўпчилик ўша пайтдаги Франция терма жамоаси таркибини охирги 25 йилдаги энг кучсиз таркиб деб ҳисоблаган эди. Мен бунга қўшилмайман. Французларда ҳар доим ажойиб мураббийлар бўлган - аввал Блан, ҳозир Дешам. Улар тажрибали мутахассислардир", - дейли Штанге "Прессбол" газетасига.