Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Карим Бензема франциялик бош мураббий Дидье Дешам ҳақида гапирмади. Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати арафасида ҳужумчи мутахассис билан жанжаллашиб қолганди, шу сабабли Бензема кейинчалик термадаги фаолиятини якунлаган эди.
"Дешам? Мен у ҳақида гапирмайман. Ҳозир бунинг учун тўғри вақт эмас. Мен “Ливерпул”га қарши ўйин ҳақида гапириш учун келдим”, деди Бензема ўйиндан кейинги интервюсида.
Кеча Бензема Чемпионлар лигасининг ⅛ финалининг жавоб ўйинида "Ливерпул"га қарши ўйинда ғалаба голини киритди. Шу билан бирга, 35 ёшли франциялик ўйиннинг энг яхши футболчиси совринини ҳам қўлга киритди.