Карим Бензема "Реал" сафида Чемпионлар лигаси ўйинлари сони бўйича Серхио Рамос билан тенглашди.
"Сантьяго Бернабеу"да "Ливерпуль" билан ўтказилган ва "қаймоқранглилар"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашув ҳужумчи учун Мадрид таркибида турнирдаги 129-ўйин бўлди.
"Реал Мадрид" футболчилари орасида фақат Рауль (130 ўйин) ва Икер Касильяс (150 ўйин) Чемпионлар лигасида ундан кўпроқ ўйин ўтказган.