"Барселона" вингери Усмон Дембелега "Манчестер Юнайтед" жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Сўнгги пайтларда ОАВда футболчининг Англияга кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди, бир қатор клублар унга даъво қилмоқда. Fichajes хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" 25 ёшли франциялик футболчининг "Барселона" билан амалдаги шартномаси бўйича 50 миллион евро товон пули тўлашга рози бўлган. Товон пули июль ойидан бошлаб кучга киради.
Шунингдек, “кўк-анорранглилар” раҳбарияти футболчи билан хайрлашишга тайёрлиги, чунки бу клубнинг молиявий муаммоларини ҳал қилишга ёрдам бериши таъкидланган.
Усмон Дембеле жорий мавсумда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган.