Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

19-тур превьюси. «Пахтакор» - «Машъал»

Баҳо:
+ | -

14 сентябрь куни "Пахтакор" ўз уйида Муборакнинг "Машъал" билан олий лиганинг 19-тур баҳслари доирасида майдонга тушади.
   
“Пахтакор” ва “Машъал” олий лигада ўзаро 25 марта куч синашишган. “Шерлар” ушбу ўйинларнинг 16 тасида ғалаба қозонишган бўлса, 4 та ўйинда “Машъал” зафар қучган. Яна 5 та ўйинда томонлар очколарни бўлиб олишган. Жамоамиз ўзаро ўйинларда 47 та тўп киритиб 18 та гол ўтказиб юборган.

Ҳар иккала жамоа сафида дисквалификацияга учраган ўйинчилар бор. Жамоамиз марказий ҳимоячиси Егор Кримец, Муборакликлар таркибида эса Илья Фомичев ҳамда Игор Петковичлар 14 сентябрь кунги ўйинда майдонга туша олишмайди.

Биринчи даврада Муборакда бўлиб ўтган ўйинда “шерлар” 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабага эришишганди. Ўша баҳсда Иралки Климиашвили, Илҳом Суюнов ва Темурхўжа Абдухолиқов майдон эгалари дарвозасини ишғол қилишганди.

Ёшлар лигасидаги бу жамоаларнинг баҳси 13 сентябрь куни соат 16:30да Қибрайдаги стадионда бўлиб ўтса, асосий таркиблар 14 сентябрь куни “Пахтакор” Марказий стадионида бўлади. Ўйин соат 18:30да бошланади.

«Пахтакор» – «Машъал»
Ҳакамлар: Марат Муҳамедов (Тошкент вилояти), Евгений Закутилин (Навоий), Рашид Ғопуров (Наманган), Д. Каримов (Тошкент).
Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев (Тошкент).

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 18:10, 12.09.2012.
Ўқилди: 4183 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4296]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2651]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2592]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2494]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2460]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2415]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2334]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2240]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2119]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2051]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик