Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Ихтиёр Тошпўлатов: «Олий лигада қолиш учун ҳаракат қиляпмиз»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, 2-8 сентябрь кунлари Вьетнамда 1993 йилда туғилган футболчилардан иборат бўлган ёшлар ўртасида кичик турнир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоамиз қатнашиб қайтди. Аҳмаджон Мусаев шогирдлари турнирнинг финалига қадар етиб келишди ва ҳал қилувчи беллашувда Эрон ёшларига имкониятни бой бериб қўйишди. Натижада, мусобақани 2-ўринда тугатдик. Вакилларимиз сафардан қайтиб келгач, «Машъал» аъзоси Ихтиёр Тошпўлатов билан суҳбатда бўлдик.

- Ихтиёр, яқинда Вьетнамда ташкил қилинган кичик турнирда қатнашиб қайтдинглар. Дастлаб, ушбу мусобақа хусусида нима дея оласиз?
- Вьетнам давлатида ташкил қилинган ушбу мусобақа жуда яхши ташкил қилинибди. Тўртта мамалакат терма жамоалари курашган бўлса-да, ҳар бир учрашув юқори суратда кечди. Биз ҳам Вьетнам турнири орқали кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни мақсад қилгандик. Шу боис ушбу турнирга йўл олгандик.

- Мусобақада иккинчи ўрин эгасига айландингизлар. Финалда Эронга имкониятни бой бердингизлар.
- Тўғриси, мусобақага йўл олишимиздан олдин ғолиб бўлиб қайтишни кўзлагандик. Аммо, финал учрашувининг дастлабки дақиқасида ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Айнан шу гол футболчиларимиз кайфиятига бироз ёмон таъсир қилди ва қолган ҳолатларда юзага келган имкониятлардан фойдалана олмадик. Шу куни Эрон кучли футбол намойиш қилди, биз аксинча ёмон ўйнадик дея олмайман. Рақибдан асло қолишмасликка интилдик. Бироқ, омад Эрон терма жамоасига боққанлиги учун иккинчи ўринни олдик.

- Сизлар турнир давомида Астралия, Вьетнам ва Эрон ёшлар жамоасига қарши тўп сурдингизлар. Ушбу рақиблардан қайси бирига қарши баҳс қийин кечди?
- Сўзсиз Эрон билан бўлган ўйин осон кечмади. Форсларга қарши ўйинда жуда қийналдик. Вьетнам ва Австралия ёшларини мағлубиятга учратдик. Бу билан биз осонликча ўйин кўрсатдик дейиш фикридан йироқман. Улар ҳам анча кучли рақиб экалигини кўрсатиб беришди.

- Эрон ёшлар терма жамоаси билан Тошкентда икки бор тўп сургандингизлар. Вьетнамда ҳам яна икки бор тўқнашдингизлар. Уларга қарши ўйинларда сиз майдонга тушдингиз. Нима деб ўйлайсиз, Эрон ёшлари айни пайтда бизникилардан устунми?
- Эрон ёшлар терма жамоасини кучли рақиблардан бири деб биламан. Аммо, биздан устун дея олмайман. Улар Тошкентга келгунига қадар 22та ўртоқлик учрашуви ўтказишган экан. Бизда эса ўйин амалиёти кам эди. Агар бизда ҳам худди форслардаги каби кўпроқ ўйин амалиёти бўлганида балким уларга имкониятни бой бермасдик.

- Ёшлар терма жамоамизнинг Осиё чемпионатига тайёргарлиги қандай кетяпти?
- Тайёргарликни авжига чиқариб боряпмиз. Чунки чемпионатга ҳам кўп муддат қолмади. Шунинг учун ҳам  терма жамоа мураббийлари ҳар ойда чет ва пойтахтда йиғинлар ташкил қилишмоқда. Яқин орада биз «Бунёкор» жамоасининг янги очиладиган стадионига таклиф олибмиз. Яъни, очилиш маросимида «Бунёдкор»га қарши тўп суришимиз лозим экан. Айнан шу учрашув ҳам биз учун жуда муҳим. Боя айтиб ўтганимдек, ҳозирги кунда терма жамоамизга ўйин амалиёти жуда керак. Қолаверса, октябрь ойида четга чиқиб келиш ҳам режага киритилган. Бир сўз билан айтадиган бўлсам, Осиё чемпионатига қадар ўзимизнинг оптимал спорт формамизга кириб оламиз.

- Жамоангиз «Машъал» жорий мавсумда жуда бўш ўйин кўрсатяпти. Бунга нима сабаб бўляпти деб ўйлайсиз?
- Агар эътибор берган бўлсангиз, жорий мавсумдаги учрашувларда раҳбарият ва мураббийлар асосан ёшларга кўпроқ аҳамият беришмоқда. Кўп ўйинларда таркибнинг деярли ярмидан кўпини ёшлар ташкил қилмоқда. Бунинг натижасида ўйинларимизда пасайиш кузатилди. Қолаверса, омад ҳам бизга кулиб боқмаяпти. Ҳар бир беллашувда жамоадошларим максимум натижа қайд қилишга интилишмоқда. Афсуски, омадимиз ҳар доим ҳам  келмаяпти. Иккинчи даврадан умидимиз катта. Худо ҳоҳласа, элитада қоламиз. Шунга барча футболчилар ҳаракат қилишмоқда.

- Турнир жадвалининг охирги ўринларида «Машъал»нинг жой олгани бироз ажабланарли бўлса керак?
- Ҳа албатта. Биласиз, аввалги икки мавсумда олий лигада 5-ўринни эгаллагандик. Биринчи давра баҳсларида унчалик яхши тўп сурмаган бўлсак-да, якунда юқори ўринга эга чиқардик. Ҳозирги ҳолатимиз умуман бошқача. Кўчада юрган пайтларимизда жамоа мухлислари ёки танишлар «Маъшал» нечанчи ўринда деб кўп сўрашади. Шундай пайтда охирги ўринларда юрибмиз дейишга тил бормайди. Албатта, жамоамизнинг бундай ҳолатга тушиб қолиши бироз ажабланарли.

Иззатбек АБДУВАҲОБОВ суҳбатлашди.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 18:11, 12.09.2012.
Ўқилди: 4498 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.