Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

ЎзПФЛ раҳбари ва CAFA бош котиби ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CAFA) бош котиби Улуғбек Каримов ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев U20 Осиё кубогининг финал учрашуви арафасида учрашув ўтказди.

CAFA бош котиби 17-март куни Суперлига 3-туридан ўрин олган “Пахтакор” — “Навбаҳор” марказий учрашувини стадионда кузатди. 18-март куни эса Лига офисига ташриф буюрди. Хабарингиз бор, айни вақтда CAFA тарихда илк бор ўзига аъзо ассоциацияларнинг миллий терма жамоалари ўртасида халқаро мусобақа ташкил қилиш ишлари билан банд. Режа амалга ошса, мазкур мусобақада 8 мамлакат миллий терма жамоалари иштирок этиши катта эҳтимол.

ЎзПФЛ эса Марказий Осиё мамлакатлари профессионал футбол лигалари билан ҳамкорликда футбол клублари иштирок этадиган мусобақа сари босқичма-босқич яқинлашишни режалаштирган. Аввалроқ Лига бу режасини ОФК томонидан ташкил этилган Элит клублар мусобақалари ишчи гуруҳининг йиғилишида ҳам маълум қилганди. Эндиликда бу ғояни CAFA ҳам қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилишини маълум қилди.

Маълумот учун, Лига кубоги юзасидан март ойи аввалида Тошкентда Ўзбекистон ва Қирғизистон футбол лигалари ўртасида учрашув бўлиб ўтганди. Шунингдек, 2022 йилнинг июлида ЎзПФЛ вакиллари Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида Тожикистон лигаси вакиллари билан ҳам маслаҳатлашув ўтказганди. Мусобақа ташаббускори сифатида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси тез орада ўзининг дастлабки конкрет таклифини Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон лигаларига тақдим этади. Бошланишига клублар иштирокида халқаро ўртоқлик ўйинлари ташкил этилиши, кейинчалик у расмий мусобақага айланиб бориши кўзда тутилган.

Ўз навбатида Лига CAFA ташкил этишни режалаштираётган миллий терма жамоалар иштирокидаги мусобақани ўтказиш юзасидан барча ёрдамга тайёр эканлигини билдирди. Айни вақтда Ўзбекистондаги стадионлар бундай масштабдаги мусобақаларни ўтказиш талабларига тўла жавоб беради. Қолаверса, миллий терма жамоанинг Ўзбекистондаги учрашувларини футбол мухлислари ҳам соғинган.

Ишонамизки, 2023 йил CAFA аъзо мамлакатлари ҳамда Марказий Осиё футбол лигаларининг ўзаро ҳамкорлиги янги босқичга чиққан мавсум сифатида тарихда қолади.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 20:09, 19.03.2023.
Ўқилди: 1403 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.