Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Андижон» - «Локомотив»: Превью

Баҳо:
+1 | -

Азамат Абдураимов бошчилик қилаётган андижонликлар мазкур турда «Соғлом авлод» стадионида Тошкентнинг «Локомотив» клубини қабул қиладилар.

Ўтган турда Муборакда «Машъал»га 1:0 ҳисобида мағлубиятга учрагани боис «Бургутлар» яна охирги ўринга тушиб қолдилар. Лекин ҳали вазиятни ўнглаш учун имконият ҳам, вақт ҳам етарли. Бунинг учун албатта ғалабалар керак. Табиийки, «Локомотив»га қарши кечадиган баҳсда «Андижон» жамоасига ютуқ сув ва ҳаводек зарур.

 Темирйўлчилар бу йилги мавсумни ҳар холда яхши ўтказишмоқда. Улар айни пайтда 30 очко жамғариб 5-ўринни эгаллаб туришибди. Бу борада 4-ўринда бораётган «Шўртан»дан уч очкога орқада қолишяпти. Умуман айтганда, «Андижон» - «Локомотив» қарама-қаршилиги қизиқарли руҳда ўтиши кутилмоқда.

Иккала жамоа турли мақсадлари сари курашишяпти. Шу сабабли уч очко олтинга тенг ҳисобланади. Бу борада айтиш мумкинки, ҳар иккала рақибда имкониятлар бор. Майдон эгалари ушбу ўйинга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўришмоқда. Жамоадаги ҳар бир футболчи ғалаба қозониш нақадар муҳим эканлигини чуқур ҳис қилиб турибдилар. Турнир жадвалидаги вазиятнинг ўзиёқ ҳаммасини айтиб турибди.

«Андижон» - «Локомотив» клублари шу кунга қадар 13 маротаба тўқнаш келишган. Ҳозирча бироз устунлик темирйўлчилар томонида. Улар 6 марта ғалаба қозонишган. «Андижон» эса 4 марта рақиби устидан муваффақиятга эришган. Шунингдек, 3та беллашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик меҳмонлар тарафида. «Андижон» 17 марта ишғол этиб ўз дарвозасидан 20 марта тўп ўтказиб юборган. Жорий мавсумда биринчи даврада «Локо» майдонида бўлиб ўтган учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилганини мухлислар яхши билишса керак.

Эслатиб ўтамиз, ўйин 14 сентябр куни «Соғлом авлод» стадионида соат 16.30да бошланади.
 
 
 
2004 йил, 1-давра
«Андижон» - «Локомотив» - 1:5
2-давра
«Локомотив» - «Андижон» - 3:2
 
2006 йил, 1-давра
«Андижон» - «Локомотив» - 5:0
2-давра
«Локомотив» - «Андижон» - 2:0
 
2007 йил, 1-давра
«Андижон» - «Локомотив» - 1:0
2-давра
«Локомотив» - «Андижон» - 0:1
 
2008 йил, 1-давра
«Локомотив» - «Андижон» - 2:0
2-давра
«Андижон» - «Локомотив» - 2:2
 
2009 йил, 1-давра
«Андижон» - «Локомотив» - 0:1
2-давра
«Локомотив» - «Андижон» - 2:2
 
2010 йил, 1-давра
«Андижон» - «Локомотив» - 2:0
2-давра
«Локомотив» - «Андижон» - 2:0
 
2012 йил, 1-давра
«Локомотив» - «Андижон» - 1:1

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 13:19, 13.09.2012.
Ўқилди: 4014 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6657]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6251]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4000]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2404]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2380]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2051]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1958]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1884]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1814]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1688]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик