Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Чой Канг Хи: «Эронга қарши бундан ҳам яхши ўйнай оламиз»

Баҳо:
+ | -

Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Чой Канг Хи Ўзбекистон сафаридан қайтгач «Спортс Чосон» нашри ушбу ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.  Гол киритишдаги ноаниқликлар ва ҳимоядаги бир қанча муаммолар туфайли дурангга рози бўлган терма жамоа ҳозирда саралаш босқичида 7 очко тўплаган ҳолда, биринчи ўринда турибди.

Дарвоқе, Эроннинг Ливанга мағлуб бўлиши ҳам корейсларга айни муддао бўлди. 13 сентябрь куни Кореяга қўнган Чой Канг Хи сўзини: «Ютиб турган ўйинда ютқазиш ёки дуранг ўйнаш – бу  вазиятда ҳамма масъулиятни мураббий ўз бўйнига олади», дея бошлади. «Ғалаба учун бор имкониятни ишга солдик. Хужум ва бошқа чизиқларни уйғунлаштирдик. Аммо ярим ҳимояда ҳам нуқсонлар борлиги кўзга ташланди. Ҳар бир ўйинда янги футболчиларни таркибга қўшяпман. Эрон билан ўйинга қадар футболчиларнинг ҳолатига эътибор қаратаман», деди.

Ҳамманинг оғзида юрган Парк Чу Ёнг мавзусига Чой Канг Хи ҳам тўхталиб ўтди: «Олимпиададан сўнг миллий терма жамоада ҳам ўз ўрнини топишга уриняпти. Испания чемпионатига кўчиб ўтди. Демак, энди ундан ўйин амалиётига эга бўлишига умид қилсак бўлади. Шу томондан муаммо бўлмаса, Эрон билан ўйинга бошқача руҳ ва бошқача тайёргарликда уни ҳам чақираман».

Сўнгра Эрон билан бўладиган сафар ўйини ҳақида: «Сафар ўйини ўйлагандан ҳам  қийин бўлади. Эрон иқлими ҳам ўзига хос. Шундай экан ўйин кунидан анча олдин етиб боришимиз лозим. Ҳимоядаги муаммоларни бартараф этмасак бўлмайди. Эрон Ливанга ютқазди, демак, улар майдонда олдинга катта куч билан ташланишади», деди.

Отабек Йўлдошев, Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:25, 13.09.2012.
Ўқилди: 5645 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.