DailyMail хабарига кўра, "Челси" 2022/23 йилги мавсум якунланганидан кейин ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг билан шартномани бекор қилиши мумкин.
Манбага кўра, Лондон клуби энди 33 ёшли габонлик билан хайрлашмоқчи.
Обамеянг 2022 йилнинг сентябрида "Барселона"дан "Челси"га ўтган эди. Жорий мавсумда ҳужумчи лондонликлар сафида 18 та учрашувда 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.