Кириш Регистрация

Бугун воҳа дербиси бўлиб ўтади!

Баҳо:
+ | -

Бугун Қарши шаҳридаги “Насаф” Марказий стадионида катта футбол байрами! Қашқадарёнинг икки номдор жамоаси "Насаф" - "Шўртан" жамоалари ўртасида ДЕРБИ бўлиб ўтади. Ушбу учрашувга бўлган қизиқишни, кеча Олмалиқда "Бунёдкор"нинг мағлуб бўлиши ҳам янада ошириб юборди. Учрашув бугун кеч соат 18:30 да бошланади.

Агар бугун Усмон Тошев бошчилигидаги "Насаф" жамоаси ғалабани қўлга кирита олишса, бу йилги чемпионлик учун курашда яхши имконият пайдо бўлиши мумкин.

Албатта, учрашув ҳар иккала жамоага ҳам осон кечмайди, бу аниқ. Бу йилги чемпионатда жамоалар орасида "Насаф" энг оптимал таркибга эга эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Лекин бугунги учрашувга таркибни танлашда бош мураббий адашмаса бўлди.

Ўз ўрнида "Шўртан" жамоасида ҳам майдоннинг ҳар бир нуқтасида ўз ишини максимал даражада бажара оладиган ўйинчилар бор, қолаверса, бу йил яна бош мураббий этиб тайинланган Эдгар Гесс ҳам катта тажрибага эга "тажовузкор" мураббий ҳисобланади.

Учрашувни олдиндан жуда қизиқарли ва шиддатди бўлишига ҳеч ким шубҳа қилаётгани йўқ. Бугун ҳақиқий томошабоп ўйин бўлиши аниқ. Учрашув яна шуниси билан қизиқки, бугун ҳеч бир жамоани дуранг ҳам қониқтирмайди. Демак, 3 очко учун кураш бўлади.

Кейинги пайтларда иккала жамоа ўртасидаги учрашувлар ҳаяжонга бой, асабий руҳда ҳам ўтмоқда. Бугун ана шу жиҳатдан ҳам қайси жамоа ҳаяжон ва асабини жиловлай олса, устунликка эришиши мумкин.

Шунингдек, ушбу жамоалар учрашувида мухлислар ўртасида баъзи бир тартибсизликлар ҳам кўзга ташланмоқда. Бу, албатта, кўпчиликни кайфиятини ҳам бузмоқда. Энди бугунги стадионга ташриф буюрадиган мухлисларга келсак, биз мухлислар шуни унутмаслигимиз керакки - бугун бир футбол учрашувини томоша қиламиз, биз мамлакатимизда ўз ўрнига ва салоҳиятига эга бўлган Қашқадарё воҳасининг фарзандларимиз. Биздаги муҳлислик маданияти хорижий мамлакатлардаги футболга мухлислик маданиятидан тубдан фарқ қилади. Биз ер юзига маданият тарқатган буюк инсонларнинг авлоди саналамиз! Шундай экан, нега биз бошқалардан андоза олишимиз керак! Бугун бўладиган чиройли футболда ўзимизга хос ва мос равишда мухлислик қилайлик. Ўз севган жамоаларимизни чиройли тарзда қўллаб-қувватлайлик. Биз футбол мухлислари бир-биримизни камситмасдан, ўзаро ҳурмат билан бугунги баҳсни томоша қилайлик. Ахир, ҳар иккала жамоа ҳам воҳамиз футболининг фахри ҳисобланишади.

Озроқ олдинга ўтиб, Сиз мухлисларга шуни етказиб қўйсак, бугун стадионга учрашув бошланишидан сал аввалроқ ташриф буюришларингизни тавсия қиламиз. Сизни учрашув бошланиши олдидан қизиқарли тадбирлар кутиб турибди. Бу ҳақда батафсил маълумот бермоқчи эмасмиз. Бу сюрприз бўла қолсин. Шунингдек, яна бир марта эслатиб ўтсак, бугун сайтимиз орқали ўтказилган викторина ғолиби ҳам Артур Геворкяннинг махсус совғасини қабул қилиб олади.

Бугунги "дерби"ни чиройли ва қизиқарли ўтишида биз мухлислар ҳам ўзимизнинг маданиятимиз билан ҳисса қўшайлик!

"Насаф" ПФК ва "Шўртан" ПФК футбол мухлислари фаоллари номидан voha.uz сайти

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 12:35, 14.09.2012.
Ўқилди: 4308 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4715]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4395]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4191]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3384]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3308]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3181]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2811]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2809]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2444]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик