Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Кўкдалада футбол баҳори

Баҳо:
+ | -

Ўтган йили мамлакатимиз президентининг фармонига мувофиқ Қашқадарё вилоятидаги Чироқчи тумани негизида Кўкдала тумани ташкил этилди.

Навқирон туман аҳли соғлом турмуш тарзига ошуфта эл. Бу ерда бирон бир тадбир ёки тантанали маросим йўқки улоқ-кўпкари, кураш, шунингдек, футбол мусобақаларисиз ўтса. Шунинг учун бўлса керак кейинги йилларда бу ердан «чарм тўп»га ошно янги авлод камол топаяпти. Унга монанд кўп сонли мухлислар ҳам футболдан завқ-шавқ олишмоқда. Шулардан бири Орифжон Абдуллаевдир.

- Орифжон, Кўкдала аҳлининг футболга шайдолигини нима билан изоҳлайсиз?

- Кўкдалага айни баҳорнинг шу кезларида келсангиз кўнглингиз яйрайди. Яшилликка бурканган қир-адирлар, кўзни қувнатадиган лола қизғолдағу чучмомолардан баҳра оласиз. Биргина сўнгги ойларда бунёд этилган 20дан ортиқ сунъий қопламали футбол майдонларидаги ёш-ялангларнинг шўх-шодон овози кўнгилларга ором, дилларга ҳузур-ҳаловат бағишлайди.

- Шундай ям-яшилликда сунъий қопламали майдонга не ҳожат?

- Тўғри, биз баҳорда табиий майдонларда тўп тепиб, қиш, ёз куз ойларида сунъий қопламали майдонлардан фойдаланамиз. Ахир қишнинг айни чилласи, саратоннинг иссиғи-ю, кеч кузнинг салқин ҳавосида копток ортидан югуришга нима етсин.

- Шу туман қишлоқларидан катта футболга кириб келганлар ҳам анчагина экан.

- Нимасини айтасиз. Ёшлигимиздан қир-адирларда тўп тепиб вояга етдик. Ўз вақтида «Машъал», «Насаф»да ўйнаган Кенжа Тўраев, Самандар Шодмонов, Ойбек Тўлаганов, Абдували Тўраев, Нурилла Қўнғуровлар ҳам қишлоқ футболидан катта аренага чиқишган. Эрта тонгда футбол ўйнашнинг гаштини ўз вақтида чуқур ҳис этганмиз.

- Сизни ҳам Мойлижар қишлоғи жамоа­сининг тиниб тинчимас моҳир ҳужумчиси дейишади.

- Унчалик эмас-ов. Ҳар ҳолда қишлоқдаги тенгдошларимизни тўплаб ўйинлар ташкил этиб турамиз. Касбим тақазосига кўра қаш­қадарё алоқа терма жамоасида 10 йил ўйнадим. Қаршидаги ҳаваскорлар лигасининг «Броссмед» жамоаси аъзосиман. Айни пайтда Наврўз байрамига «қишлоғимиз ор-номуси учун» турнирига тайёргарлик кўраяпмиз. Унда 15дан ортиқ жамоа иштирок этади. Шулар негизида туманимиз терма жамоасини шакллантирамиз.

- Фарзандларингиздан ҳам футболга меҳр қўйгани борми?

- Тўрт нафар фарзандим бор. Тўққиз ёшли ўғлим Умар «Насаф» махсус футбол мактабига қатнайди. Мураббий Анвар Давлетшиндан «чарм тўп»нинг сир-асрорларини ўрганмоқда.

- Бундан кўриниб турибдики оиладаги футболга бўлган иштиёқ туман даражасида ҳам ўзининг сезиларли натижасини бераяпти.

- Бўлмасамчи, туманимиз ҳокими Хуррам ака Жўраев футболга меҳр қўйган раҳбарлардан. У киши ўз вақтида «Насаф» ПФКда президент бўлиб ҳам фаолият кўрсатган. Футболни обдон тушунади. «Насаф»нинг ғалабаларидан илҳомланиб, мағлубиятидан афсус чекканининг гувоҳи бўлганман. «Бунёдкор», шашти баланд «Олимпик» ҳам раҳбаримизнинг эътиборида. «Навбаҳор» кучаймоқда, «Насаф», «Пахтакор», «АГМК»лар ОЧЛга шайланаяпти. Бу Ўзбекистон фахри, миллий, олимпия терма жамоамиз пойдевори деб бизни янги давонлар сари чорлайди. «Кўкдала номи ўзбек футболида порлаши керак» деб юксак мақсадлар сари маррани баланд олишга интилаяпмиз.

Ҳусан ТЕМИРОВ суҳбатлашди

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:32, 23.03.2023.
Ўқилди: 1241 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.