Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Евгений Королевга қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида қозоғистонлик мухлислар ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
"Рақиблар менга қарши бўлишини тушунаман - бу табиий ҳол. Бир мухлис менга ёқиб қолди. У нималар қилганини тушунмадим - мен тўп ошираётган пайтда вақилладимией. Бу ўта кулгили ҳолат эди. Бегона мамлакатда ўйнаётганингда, мухлислар сенга қарши бўлишини биласан ва шунга тайёр бўласан", дейди Истомин.
Ўйиннинг ўзи эса Денисга ёқди. Унинг айтишича, Девис кубогида бундай баҳслар кам бўлади. Шунингдек, Королевдан хавотирга тушгани ҳам бежиз эмаскан.
"Женя билан қарама-қарши зарбаларга киришиб бўлмаслигини билардим. Албатта, мен ҳужум қилган пайтлар бўлди. У пайтда мен тўпга катта зарба бермадим, лекин босим ўтказдим. Бундай сетларда мен ғалаба қозондим. Ҳимояга ўта бошлаганимда эса у менга босим ўтказди ва ютди. Лекин бу тактик юриш эди. У билан тезкор ўйин кўрсатиш мантиқсиз. Чунки бундай ўйинда у ғалаба ғолиб чиқади. Ҳар иккаламиз бор куч билан ўйнадик ва ўзимизнинг энг яхши хислатларимизни намойиш қилдик. Одатда Девис кубогида ҳимояга ўтиб олиб, унчалик чиройли ўйин кўрсатишмайди. Бугун эса чиройли ўйин бўлди. Ҳакамнинг хатолари ҳам бўлди, бусиз бўлмайди. Меҳмонда ўйнаётганингда бу нормал ҳолат. Ҳакамлар ўз спортчиларига ёрдам беришга ҳаракат қилишади. Ҳар бир мамлакатда шунақа. Умуман олганда эса, ҳакамлик юқори даражада бўлди", дея ҳисоблайди ҳамюртимиз.
Эслатиб ўтамиз, Денис Истомин Девис кубоги плей-офф баҳсининг биринчи ўйинида қозоғистонлик Евгений Королевни 3-2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Ўзбекистонга дастлабки очкони келтирди.