23 март куни Евро-2024 саралаш босқичи бошланди, аммо куннинг асосий янгиликлари клуб футболидан келди. "Бавария" бош мураббийи Юлиан Нагельсманн билан ҳамкорликни тўхтатди. Бу ҳақда нуфузли инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Сиз тушунганингиздек, бу, албатта, спорт натижалари билан боғлиқ эмас. "Бавария" чемпионатда иккинчи ўринда. Мюнхен клуби “ПСЖ”дан (1:0, 2:0) ўтди ва Чемпионлар лигасининг чорак финалида иштирок этади. Учинчидан, “Бавария” Германия кубогида ғолиблик учун курашни давом эттирмоқда – апрель ойида “Фрайбург” билан чорак финал учрашувини ўтказади. Шундай қилиб, барча мақсадларга ҳали ҳам принципиал жиҳатдан эришиш мумкин.
Бундай натижалар фонида Нагельсманнинг ишдан бўшатилиши ҳайратланарли кўринади. Февраль ойида мураббий ва дарвозабон Мануэл Нойер ўртасидаги можаро ҳақида маълум бўлганди. Нагелсманнинг унга эътибор бермай, Жошуа Киммих орқали ўз фикрларини футболчиларга етказгани дарвозабонга ёқмади. Кейинчалик клуб узоқ муддатли дарвозабонлар мураббийи Тони Тапаловични ишдан бўшатди, шундан сўнг Нойер шов-шувли интервью бериб, клуб раҳбарларини танқид қилди.
Нойер ва Нагельсманн ўртасидаги муносабатлар ёмонлашди. Немис матбуотининг ёзишича, раҳбарият мураббий тарафини олган, айрим футболчилар эса дарвозабонни қўллаб-қувватлаган. Тўғри, бироздан кейин Нойер ва Нагельсманн учрашиб, можарони ҳал қилишди. Улар профессионаллик асосида кейинги муносабатларни қуришга ваъда беришди.
Қолаверса, Хосеп Гвардиоладан кейин “Бавария”нинг бошқа ҳеч бир мураббийи бундай имтиёзларга эга эмаслиги хабар қилинганди. Нагельсманн таркибни шакллантиришда бевосита иштирок этган ва янги келганлар билан суҳбатлар ўтказган. "Бавария" раҳбарияти мураббийнинг инфратузилма борасидаги талабларини қондириш учун ҳамма нарсани қилди.
Нагельсманн Мюнхенда икки йилдан камроқ вақт ишлади. Bild нашри бўш қолган лавозимга Томас Тухель тайинланишини маълум қилди. Ўтган йилнинг охирида у "Челси"дан ҳайдалган ва бу қарор ҳам кутилмаган эди. Тухель аллақачон мавсум давомида клубга қўшилиш бўйича муваффақиятли тажрибага эга. 2021 йилнинг январида у "Челси"ни қабук қилиб уни Чемпионлар лигаси ғолибига айлантирган. Қизиғи шундаки, ўшанда пойтахт клуби финалда "Манчестер Сити"ни мағлуб этган (1:0) ва энди, шекилли, Тухель Гвардиола билан яна учрашади, аммо чорак финал босқичида.
Bild нашри Нагельсманнинг ўзи ишдан бўшатилганидан бехабарлигини тахмин қилмоқда. 23 март, чоршанба куни мураббий Австриядаги тоғ-чанғи курортида дўстлар даврасида дам олаётган эди. Кўриниб турибдики, у Дортмунднинг "Боруссия"си билан муҳим ўйин олдидан (1 апрель) куч тўпламоқчи бўлган. Энди Тухель машғулотлар жараёни учун жавобгар бўлади, у 27 март куни иш бошлайди.
Bild вазиятни шундай таърифлади: “Бавария” бошлиқлари учун бу қийин вазият эди. Требл учун имкониятга эга бўлган ва "ПСЖ"ни Чемпионлар лигасидан осонгина чиқариб юборган мураббийни истеъфога чиқара оласизми? "Бавария"да бу ишни қилиш мумкин! Леверкузендаги мағлубиятдан сўнг (1:2) хўжайинларда Нагельсманн мавсумни унвонларсиз якунлашидан қўрқишди”.
Қолаверса, клуб раҳбарлари чемпионликка қарамай, жамоанинг ўтган мавсумдаги ўйинидан норози бўлишган. Кейин "Бавария" Гладбахга кубокда мағлуб бўлди (0:5) ва Чемпионлар лигасининг чорак финалида "Вильярреал"дан маглубиятга учради. Гап шундаки, Нагельсманн 21 ой ичида, эҳтимол, дунёнинг энг яхши клубини доимий юқори даражага олиб чиқа олмади.
Биз 2022 йил сентябрида Юлианнинг янги муаммоси борлиги ҳақида ёзган эдик – Тухелни “Челси”дан четлатишди. Кейин бозорда тўсатдан яхши мураббий пайдо бўлди. Олти ой ўтгач, Томас "Бавария"га ишга жойлашади ва биринчи ўйинда у собиқ жамоаси билан учрашади!
Мюнхенликлар 2018 йилда Тухелни жамоага олиб келмоқчи эди. Лекин ўшанда уларни “ПСЖ” ортда қолдирган эди. Энди эса, орадан беш йил ўтиб, "Бавария" уни жамоа мураббий этиб тайинлади