"Тоттенхэм" янги марказий ҳимоячи қидирмоқда.
Football Transfers нашрининг хабар беришича, Лондон клуби "Манчестер Сити" футболчиси Эймерик Ляпортга эътибор қаратган.
Қайд этилишича, агар "шпорлар" Ляпорт билан шартнома имзолай олмаса, у ҳолда "Кристал Пэлас"дан Марк Гехи ёки "Вильярреал"дан Пау Торресга эътибор қаратади.
Эймерик Ляпорт баҳор охирида 29 ёшга тўлади. Тransfermarkt портали ҳимоячини 30 миллион еврога баҳоламоқда.
Эймерик Ляпортнинг амалдаги шартномаси "Манчестер Сити" билан 2025 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.