Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Гвардиол қайси клубга йўл олади?

Баҳо:
+ | -

Йошко Гвардиол Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Хорватия терма жамоаси таркибида ниқобда ҳаракат қилгани кўпчилигингиз учун маълум. Футболчи эндигина 21 ёшга тўлди, лекин Европанинг топ-клублари уни “Лейпциг”дан олиб қўймоқчи. Унга қайси жамоалар даъвогар ва кимда имконият юқорироқлигини кўриб чиқамиз.

“Челси”

"Челси" ўтган ёзда Гвардиолга энг кўп қизиқиш билдирган Премьер-лига клуби эди ва "Лейпциг" билан келишув янада қулайроқ бўлганида, келишувга эришиши мумкин эди. Дастлаб томонлар 70 миллион евро миқдоридаги харид миқдорини муҳокама қилишган, кейин немислар кетма-кет нархни 80 ва 90 миллион еврога оширишган, шундан сўнг “Челси” музокаралардан воз кечган. Январь ойида эса Бенуа Бадиашиле "Монако"дан анча кичикроқ суммага олиб келинди.

Муҳими, клублар ўртасида яхши муносабатлар мавжуд, сўнгги йилларда улар келишувларни муваффақиятли олиб боришмоқда. Буни Тимо Вернер, Кристофер Нкунку ва лондонликларнинг янги техник директори Кристофер Уивелнинг ўтишлари далолат беради.

"Челси"нинг Гвардиолга бўлган қизиқиши сўнмаган ва Калиду Кулибалининг Англиядаги дебют мавсумидаги қийинчиликлари ўтиш имкониятини оширмоқда.

Лондонликлар сафида 20 ёшли Леви Колвилл ҳам шартнома асосида жорий мавсумни ижара асосида "Брайтон"да ўтказмоқда ва жамоанинг режаларида қолмоқда. 38 ёшли Тиаго Силва яқинда яна бир йиллик шартнома имзолади ва "Челси" ҳимоясида муҳим рол ўйнашда давом этмоқда. Умуман олганда, клубнинг бу борада имкониятлари етарли.

"Манчестер Сити"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Ёшконинг мухлиси. Ўтган ёзда, Натан Аке "Этиҳад"ни мунтазам ўйин амалиёти учун тарк этмоқчи бўлганида, шаҳарликлар “Лейпциг”га Гвардиолни сотиб олиш имконияти ҳақида сўров юборишган. Уларнинг футболчига қизиқиши ҳақидаги хабарлар жаҳон чемпионати вақтида яна пайдо бўлди ва Гвардиола ва хорват ўртасида норасмий музокаралар бўлиб ўтди.

"Сити" ёзда ҳимоячи олиш пойгасини эътиборсиз қолдирмаса керак. Бундай сифатли ва бундай истиқболли ўйинчи билан шартнома имзолаш имконияти камдан-кам учрайди.

"Реал Мадрид”

Испания, Европа ва жаҳоннинг амалдаги чемпионлари ҳар доим қитъанинг энг зўр истеъдодларининг келажаги ҳақида суҳбатлар ўтказишади ва Бернабеуда Гвардиол мухлислари етарли бўлиши аниқ. Ла Лига клуби вакиллари футболчининг агенти билан декабрь ойида жаҳон чемпионатидаги ажойиб ўйинидан сўнг учрашган эди.

"Реал Мадрид"нинг молиявий жиҳатдан Премьер-лига гигантлари билан рақобатлаша олмаслиги охирги пайтларга кўриниб қолмоқда. Мадрид клуби ҳозирги вақтда бир трансфер ойнасида бир нечта қиммат ўйинчиларни харид қила олмайди.

"Ливерпуль"

"Ливерпул"нинг етакчи селекционерлари узоқ вақтдан бери Гвардиолни диққат билан кузатиб боришган. “Қизиллар” Наби Кейта ва Иброҳим Конате билан шартнома имзолаганидан кейин “Лейпциг” билан яхши муносабатда. Гап шундаки, мерсисайдликлар ёзда бошқа трансфер устуворликларига эга бўлишади.

Британияликларнинг эътибори ярим ҳимояни кучайтиришга қаратилади. "Боруссия" футболчиси Жуд Беллингем учун камида 100 миллион евро сарфланиши керак, "Ливерпуль" шунингдек, "Вулверхэмптон"дан Маттеус Нунес ва "Челси"дан Мейсон Маунтга қизиқиш билдирмоқда.

Марказий ҳимоячилар Виржил ван Дейк ва Ибраҳима Конате Юрген Клоппнинг энг яхши танлови бўлиб қолмоқда, бу жуфтликни Жо Гомес, Жоэл Матип ва Натаниел Филлипс қўллаб-қувватламоқда. Ёзда Матип шартнома бўйича ўзининг сўнгги йилини бошлайди ва Филлипс мунтазам ўйин амалиётигаега бўлиш учун кетишини мумкин, шунинг учун клубга ҳимоячи керак бўлади. Рақобат ва потенциал трансфер нархини ҳисобга олсак, бу Гвардиол бўлиши даргумон.

Киритилди: 23:14, 25.03.2023.
Ўқилди: 6751 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.