"Арсенал" вингери Букайо Сака Габриэль Жезус ва Александр Зинченко ҳақида гапирди.
Ҳар икки футболчи ўтган ёзда "Манчестер Сити"дан "канонирлар" сафига қўшилган эди.
"Жезус ва Зинченко "Манчестер Сити" билан Премьер-лигада ғалаба қозонишган ва улар жамоамизга ғалаба руҳини олиб келишган. Уларда керакли тажриба бор, шунинг учун қийин дамларда улар "Арсенал"нинг бошқа барча футболчиларини руҳиятини кўтаришга қодир", - дея Сака сўзларини келтирган журналист Роб Драпер.
"Арсенал" 69 очко билан АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. “Манчестер Сити” 27 ўйиндан кейин 61 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.