Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Анчелоттининг ўрнига «Реал» қайси вариантларни кўриб чиқмоқда?

Баҳо:
+ | -

Карло Анчелоттининг келажаги шубҳа остида. «Реал Мадрид» амалда мамлакат чемпионлигини ўтказиб юборди, кубокдаги биринчи «класико»да мағлуб бўлди ва Чемпионлар лигасида бошқа фаворитлар билан тўлдирилган бўлимга кирди: агар «Реал Мадрид» «Челси»ни ютса, кейинроқ даҳшатли «Бавария» ёки «Ман Сити»га тўқнаш келади.

«Реал Мадрид»нинг ишончли инсайдери Марио Кортегана Карло бу мавсумда муҳим совринни қўлга киритмаса, жамоада қолмаслиги ҳақида ишора берди.

Анчелотти аллақачон Бразилия терма жамоасида кутишмоқда

Карлонинг Бразилия терма жамоасига таклиф қилингани ҳақидаги илк миш-мишлар январь ойида пайдо бўлган эди: ЖЧ-22 дан сўнг Тите ишдан кетди, шунинг учун маҳаллий футбол федерацияси вариантларни танлаши керак эди. Жамоа тажрибали Жозе Моуриньо ва Карло Анчелотти вариантларида тўхтади. ESPN бу борада дарҳол маълумот тарқатди: шартнома уч йилга имзоланади ва Милитао, Винисиус ва Родриго Анчелотти терма жамоани бошқаришини билган ҳолда у билан кийим алмаштириш хонасида тез-тез ҳазил қилади.

«Марокашда бўлганимизда Карло билан Бразилия терма жамоаси мураббийи лавозими ҳақида ҳазиллашгандик, - дея тан олди Эдер Милитао. - Биз ундан қайдномага киритадиган футболчилари рўйхатини тузишни сўраган эдик - лекин ҳозирда у клубимиз мураббийи, нақадар ғалати-а?! Биз уни ҳурмат қиламиз». «Биз баъзида Анчелоттига уни Бразилия терма жамоасида кутаётганимизни айтамиз. Буларнинг барчаси ҳазил оҳангида, лекин ҳар бир ҳазилда қандайдир ҳақиқат бор», - деди Родриго.

Карло ҳамма нарсани рад этди: «Бразилия ҳақидаги миш-мишлар? Балки мавсум охирида терма жамоага ўтиш ҳақида ўйларман, лекин ҳозир мен ҳар куни футболчилар билан ишлашдан завқланаман. Мен Мадридда имкон қадар узоқ вақт қолишни истайман, шартномам 2024 йилгача мўлжалланган. Агар клуб мени ҳайдамаса, мен бу ердан ҳеч қаёққа кетмайман», – деди мураббий.

Агар Эдер ва Родриго жуда истеҳзоли гап айтган бўлса, «Ман Сити» посбони Эдерсон очиқчасига шундай деди: «Биз буни Каземиро, Винисиус ва Милитао билан муҳокама қилдик. Улар менга унинг ажойиб инсон эканлиги, уни ҳурмат қилишлари ва у ҳам ҳаммани ҳурмат қилишини айтишди. Карлонинг келиш эҳтимоли юқори. Биз «Реал»ни Чемпионлар лигасидан чиқариб юборишга ҳаракат қиламиз – кейин Анчелотти имкон қадар тезроқ Бразилияга келиб қўшилади», – деди посбон.

«Менимча, Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқармоқчи», - дея қўшимча қилди Винисиус.

Рамон Менезес ҳозирда вақтинчалик Бразилия терма жамоасини бошқармоқда ва ёшлар жамоаси билан Америка Кубоги U-20 турнирида ғолиб чиқди. Бразилия Титедан кейин ҳеч кимни доимий лавозимга тайинламагани ҳам янги мураббийга чорловдан дарак беради.

«Реал»да Анчелотти ўрнини ким эгаллайди? Почеттино ва ҳатто Зидан вариантлари ҳам бор

Мадридликлар италияликнинг эҳтимолий истеъфосига ҳозирданоқ тайёргарлик кўрмоқда. Илгари Томас Тухель потенциал вариантлар орасида ажралиб турарди - у ҳатто испан тилини ҳам ўрганишни бошлади, аммо томонлар ҳақиқий музокараларга эриша олишмади. «Реал Мадрид» бош мураббийлигига даъвогарлар доимо кўп бўлган. Бу ерда энг яқин вариант - Маурисио Почеттино. «Тоттенхэм» ва «ПСЖ»нинг собиқ устози тез-тез «Реал»га интилишини тан олади ва ёзгача кутишга тайёр: журналист Марко Контерионинг ёзишича, аргентиналик ҳаттоки «Тоттенхэм» билан музокараларни тўхтатган ва Мадриддан таклиф кутмоқда.

•‎ «Реал» Раулни иккинчи жамоадан юқорига кўтаришга қарши эмас: испан бутун раҳбариятни ҳайратда қолдирди, катталар жамоасида пайдо бўлган Альваро Родригес айнан Раулнинг муваффақияти деб ҳисобланади. Marca нашрининг ёзишича, қишда Раул «Лидс» таклифини рад этган - у ўзини катта жамоага асосий номзод эканлигини ҳис қилиб турибди.

•‎ Яна бир истиқболли вариант - Хаби Алонсо. Мадридликлар уни «Сосьедад»нинг иккинчи жамоасида ишлаган кунларидан бери кузатиб келмоқда ва Хабини яқин авлоднинг энг истиқболли мураббийларидан бири деб билади. Алонсо қўл остида «Байер»нинг муваффақияти унинг яққол истеъдодини тасдиқлайди.

•‎ Сўнгги номзод - Юлиан Нагельсманн. «Бавария»дан ишдан бўшатилган мураббий узоқ вақтдан бери эътибор марказида эди, уни Анчелотти клубга келишидан олдин ҳам кузатиб боришган.

•‎ Зинедин Зидан қайтиши мумкинлигини инкор этиб бўлмайди. Франциялик мураббий бу ҳақда 2022 йилнинг июнида ўйлаган, дея ёзади The Athletic, у Мадридда қайта ишлашга қарши эмас. «Реал Мадрид» бошқа вариантларни ҳам кўриб чиқмоқда.

Киритилди: 22:03, 26.03.2023.
Ўқилди: 3840 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.