Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Диёр Имомхўжаев Ўзбекистон U20 терма жамоасининг бугунги мағлубияти ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон U20 терма жамоаси бугун Россия ёшларига имкониятни бой берди — 0:2.

Беллашувга нисбатан айрим футбол мухлисларининг реакциялари салбий, буни тушуниш мумкин. Бироқ айрим факторларни ҳам кўздан қочирмаслик керак:

— ҳар қандай катта ғалабадан кейинги тезкор ўртоқлик ўйини учун мотивация топиш жуда қийин масала, айтайлик, бизнинг йигитлар аллақачон мундиал ҳавоси билан яшашга ўтди ва катта ғалаба таъсиридан тўла чиқиб улгурмади;

— қитъа чемпионлигини қўлга киритган оптимал таркиб бугунги ўйинда иштирок этгани йўқ, айрим етакчи футболчилар хориждаги ўз клублари ихтиёрига жўнаб кетган;

— мураббий бугун аралаш таркибни синаб кўрди ва тўғри қилди, сиз билган Аббослар ҳам захирадан ўйинга қўшилди;

— бугун терма жамоамиз кўниккани каби мухлис тўла стадионда тўп сургани йўқ, жуда катта атмосферадан кейиноқ ҳувиллаган стадионга чиқиб келиш осон кечмайди, мураббийлар энди жамоани мана шунга кўниктириши керак. Чунки Осиё кубогидаги ғалабанинг камида тенг ярми мухлисларники, йигитларга улар ҳар кимдан кўра кўпроқ мотивация бера олишди.

Ҳозир ҳаммасини бир бошдан бошлаш керак бўлади. Асосий йигитлар ўз клубига жуда зарур, бир қанча муддатдан кейин улар яна терма жамоа учун ёнишни бошлайди.

Диёр Имомхўжаев.

Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev
Киритилди: 20:30, 28.03.2023.
Ўқилди: 3334 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» Эрлинг Холанд трансфери бўйича якуний қарорга келди [5730]

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан Винисиус билан музокараларни тўхтатишни сўради [5382]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [3937]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [3780]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3088]

«Барселона» ва «Интер» ўртасида йирик трансфер алмашинуви бўлиши мумкин [2198]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2020]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [1995]

Ўзбекистон — Нидерландия учрашуви харажатлари қандай қопланади? ЎФА расмий баёнот берди [1944]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [1890]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик